Зарбдорлик тарбиячининг ҳуқуқлари тикланди

0

Бош қомусимиз бўлмиш Конституциясининг 37-моддасида “ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир” деб белгиланган.

Шунга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 05.02.2020 йилдаги қарздор Зарбдор туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасаси мудирасининг 11.12.2019 йилдаги 39-к-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш ва Р.Рустамовани ёрдамчи тарбиячи лавозимига ишга тиклаш ҳамда Р.Рустамова фойдасига бекор юрган кунлар учун 1.3 млн сўм иш ҳақи ҳамда 800 минг сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Зарбдор туман бўлими иш юритувига 10.02.2020 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида Зарбдор туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг 12.02.2020 йилдаги буйруғига асосан Р.Рустамова ишга тикланган ҳамда ижро ҳужжатида кўрсатилган иш ҳақи ва маънавий зарар пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Мазкур ижро ҳужжатлари ижроси таъминланганлиги сабабли ижро иши юритуви “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган

loading...