Инсоният тарихидаги энг ёш қирол ким?

0

Қироллик – инсондан жуда катта масъулиятни талаб қилувчи тушунча. Баъзан ушбу масъулият юки катта ёшли инсон эмас, болаларнинг елкасига юклатилиши ҳам мумкин. Инсоният тарихидаги энг ёш қироллар ким бўлгани ҳақида биласизми?

Бугунги куннинг энг ёш қироли

Қироллик ва подшолик нуфузи бугунги кунга қадар сақланиб қолганидан хабардорсиз. Дунёда шундай мамлакатлар борки, бу ердаги ҳокимият ҳамон авлоддан авлодга ўтиб келади. Баъзан қироллар тахтга жуда эрта чиқишга мажбур бўладилар. Уганданинг Торо қироллигини бошқариб келаётган ва бугунги куннинг энг ёш қироли ҳисобланган Оё айнан шундай инсонлардан биридир.

Айни вақтда у 22 ёшда. Бу вақтга келиб қирол Оё ҳокимиятнинг қонун-қоидаларини яхшигина тушуниб олган. У тахтга чиққан вақтлари 3 ёшда эди. Митти қирол учун жуда кичик тахт ясалган, қирол улғайгани сайин тахт ўлчамларини ҳам ўзгартириб бораверганлар. Қирол учун маросимлар қоидаси ҳам ўзгартирилган. Қасамёдлар вақтида унга ўйинчоқларга овуниб ўтиришга рухсат берилган. Аввалига ҳукумат ишлари вазирлар ҳамда она қиролича қўлида бўлган. Кейинчалик Оё улғайиб, менежмент ва бизнес соҳасида таҳсил олди, ўзининг қироллик мажбуриятларини тўлақонли равишда бажаришга ҳам киришди.

Бугунги кунда унинг фуқаролари қиролга жуда яхши таъриф берадилар. У солиқлар борасида ўта адолатли, гуманитар-ижтимоий лойиҳалар учун катта пул ажратади, соғлиқни сақлаш масаласи ҳақида қайғуради ва мамлакат одамларининг ҳаётини яхшилаш учун тинмай курашади.

Тарихдаги энг ёш қироллар

Тарихдаги энг ёш ҳукмдорлардан бири фиръавн Тутанхамон ҳисобланади. У Қадимги Миср тахтига чиққан вақтлари атиги 9 ёшда бўлган. Фиръавн 10 йил давомида ҳукмронлик қилган бўлса ҳам, ўзидан аввалги ҳукмдорлар хатосини такрорламаган, мамлакат пойтахтини Амарнага қайтарган ва 19 ёшида вафот этган.

Русларнинг подшоси саналмиш Иван IV (Иван Грозний) 3 ёшида тахтга чиққан эди. Бунга отаси Василий III нинг ўлими сабаб бўлган. Орадан 5 йил вақт ўтиб подшо онасидан ҳам айрилган. Кўплаб душманлар қуршовида қолиб кетган болакайни очлик билан азоблашган, қамоқда сақлашган, ундан қўғирчоқ подшо тарбиялашга ҳаракат қилишган.

Оқибатда, Иван Василевич Грозний Россия тарихидаги энг шафқатсиз ҳукмдор сифатида ном қозонган. Бунга сабаб бўлган нарса эса унинг барбод этилган болалик йиллари эди.

loading...