МАРТ ОЙИДА ТОҒ ЭЧКИСИ ВА БАЛИҚ БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ НИМА КУТАДИ?..

0

 

 

 

 

Март ойи тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар учун романтик тарзда кечади. Шахсий ҳаётингизда сизни ёрқин ва унутилмас саргузаштлар кутади. Аёлларнинг юзларидан, кўзларидан гўзал ва беғубор баҳор ифори уфуриб туради. Аммо тафаккур бу ойда туйғулар устидан ғолиб бўла олмайди. Шунинг учун эҳтиёткорлик билан қадам ташлашингиз тавсия этилади. Ёлғизлар чаён буржи вакил ё вакилалари билан топишиб, учраша бошлашлари эҳтимолга яқин.

Айримлар балиқ буржи остида таваллуд топганларни ҳам кўз остига олиши эҳтимолдан холи эмас. Сиз бузоқ буржи вакиллари билан ҳам бемалол тил топиша оласиз. Фақат оиласизлар жуфт танлашда паризод буржи вакиллари тарафга қарамай қўя қолганлари маъқул. Бу бурж вакили билан бирга кечадиган ҳаётингиз заҳарга айланиши мумкин.

 

 

Балиқ буржи вакил ва вакилалари март ойида ҳақиқий материалистга айланишади. Ҳашамат ортидан қува бошлайсиз. Аёллар, қизлар асосий вақтини харидларга, модадаги кийимларни сотиб олишга сарфлашади. Оила қурмаган қизлар тоғ эчкиси ва бузоқ буржида туғилган инсонлар томонга қарамасинлар. Улар сизга меҳрибон жуфт бўла олишмайди. Характерларингиз тўғри келмайди. Агар бурждошингизга кўнгил қўйсангиз, сира адашмаган бўлиб чиқасиз. Айнан бурждошингиз идеалингизга айланиши тайин.

Кўпчилик дўстларимиз март ойида ишхонасидаги обрўсини, мартаба ва лавозимини ўзининг ҳатти-ҳаракатлари, интилишлари эвазига яхшилаб олиши мумкин. Ҳамкасбларингиз билан ўйлаб топган янги ғояларингизни ўртоқлашинг. Ёш ходимларга мастер класс намойиш этсангиз ҳам зиён қилмайди.

Омад сизга ёр бўлсин!

Василиса ВОЛОДИНА

 

loading...