Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 11 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Кунингиз ҳазил-мутойибага бой бўлиши кутилмоқда. Аммо сизнинг кўнглингизга ҳазил сиғмайди. Ишингиз кўпайгандан кўпаяди. Шунга яраша атрофингиздагилар сизнинг иш усулингизни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайди. Йирик лойиҳаларни хамирдан қил суғургандек осон ҳал эта биласиз. Фирибгарлардан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Улар ҳар лаҳзада сизни чув тушириш пайида бўлади. Пулларингизни ўмармаслиги мумкин. Аммо янги ғояларингизни албатта мўлжалга олади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

11 март куни ишингизга яраша моддий манфаат кўрасиз. Иш оғир, бироқ сизни қўрқита олмайди. Аксинча сизга илҳом беради. Айримлар кун давомида антиквар буюм сотиб олиши кутилмоқда. Бу азалий орзуингиз эди. Демак, орзу ҳақиқатга айланади. Асосийси, бу буюм яқин атрофдаги сиз билган-таниганларнинг ҳеч бирида йўқ. Муҳаббатда жуфтингиз билан муносабатларга янги эстетика ва янгилик олиб киринг. Ижобий натижасини албатта кўрасиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Бугун зинҳор дангасаликка эркинлик бера кўрманг. Акс ҳолда ҳар бир вазият сизнинг зиёнингизга ишлай бошлайди. Раҳбарларнинг диққат марказида бўласиз. Ишларингиздан улар мамнун тортади. Бундан чиқди сиз мукофотга лойиқ деб топиласиз. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида рақобатчилар таъқибига учраши мумкин. Катта даромад келтирадиган ишга қўл ургандингиз. Энди даромадни улар билан бўлишишингизга тўғри келадими? Асло бунга йўл қўя кўрманг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

11 мартда англашилмовчиликлар, рашк қуршовида қолишингиз хавфи бор. Лекин сиздаги куч ва имкониятлар бу икки негативни енгишга етади. Нафақат ўзингизни, балки ёнингиздагиларни ҳам улардан ҳимоя қила биласиз. Демак, сиздан яхши руҳшунос ҳам чиқишига шубҳа йўқ. Бироқ молиявий муаммолар билан бас кела олмаслигингиз мумкин. Худо кўрсатмасин, азарт таъсирида бор пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлаб қўйсангиз, инқирозга юз тутишингиз тайин.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Арслон буржи остида туғилганлар учун бугунги кун оғир кечади. Афсуски, уни ўзгартириб ҳам бўлмайди. Ҳатто, бошқа давлатга қочиб кетганингизда ҳам барибир бу мушкулотлардан қутула олмайсиз. Руҳан ўзингизни қўлга олиб курашга отланишингиз керак, вассалом. Кун мобайнида ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фақат интуицияга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Баъзилар кимлар биландир судлашиши мумкин. Лекин бу курашда сиз ғолиб бўласиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

11 март куни жуфтингизнинг инжиқликларига чидашингиз талаб этилади. Муросаи мадора. У қанча инжиқликлар қилмасин, бардош қилинг. Ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Ишхонадаги юмушларни бажаришда тезликка алоҳида эътибор қаратинг. Муҳим ҳужжатлар, ҳисоб-китоб билан машғул бўлсангиз, тартибга, эҳтиёткорликка зўр беринг. Кечқурун сурункали хасталикка чалинганлар кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиб юришлари лозим бўлади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугунги кунингиздан кўп нарса кутсангиз бўлади. Бунинг учун худога беадад шукрлар қилишингиз керак. Ишда, шахсий ҳаётда деярли тўсиқларга учрамайсиз. Аммо пулни тежашингиз шарт. Негаки, бугун сиз кутган мўмай даромадлар бўлмайди. Оила қурмаганлар муҳаббатда оламшумул эҳтиросларга дўст тутинишади. Тадбиркорлар бизнесдан ҳар лаҳзада хабардор бўлиб туришлари талаб этилади. Ҳар ҳолда дўстдан кўп душман деганлар. Кечқурун айримларнинг хонадони меҳмонга тўлиши, баъзиларникида чақалоқ йиғиси жаранглаши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

11 мартда ишхонангиздаги раҳбарлар сизга нисбатан ғазабнок кайфиятда бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Аслида айб ўзингизда. Ишни йиғиб олгансиз-у, айтилган муддатда якунлай олмагансиз. Тушдан кейин сизни ёқимли лаҳзалар кутиб туради. Кўчадами, офисдами, қачонлардир бирга ўқиган синфдошингизни учратиб суҳбатлашасиз. Суҳбат узоқ давом этиши мумкин. Бироқ уни назоратда ушланг. Тақиқланган хабарлар, сирларни гуллаб қўйманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун биринчи навбатда бассейнда чўмилишингиз, спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланишингиз, йогага эътибор қаратишингиз зарур бўлади. Саломатлигингиз панд бериш арафасида қолган. Уни қайта тикламасангиз, ҳолингиз оғир кечиши ҳеч гап эмас. Ишда тартибга алоҳида эътибор беринг. Айниқса, тадбиркорликни яқинда бошлаганлар учун тартиб жуда зарур. Пул масаласида муаммо чиқса, албатта ҳуқуқшунос ёрдамига суянинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

11 март куни эрталабдаёқ яқин дўстларингиздан бири асабингизга тегадиган ҳаракатларни содир эта бошлаши мумкин. Лекин сиз унга тўғри йўлни кўрсатиб қўя оласиз. Тажрибаси кам, яқинда ишга жойлашган ҳамкасблар хатоликларга йўл қўйса, уларни танқид остига ола кўрманг. Яхшиси, уларга ёрдам қўлини чўзинг. Бир кун яхшилигингиз албатта қайтади. Ўша ҳамкасб бир умр сиздан миннатдор бўлиб яшайди. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Кунингиз сафарлар ва учрашувлардан иборат бўлиши кутилади. Улар кечга қадар оёғингиздан олади. Лекин бошқачасига эзгу мақсадларга етишингиз қийин кечади. Муҳаббатда шу пайтга қадар туманли осмонлар остида эдингиз. Энди ёрқинлик сари интилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга янада реалроқ кўз билан боқа бошланг. Туйғуларингизни чиғириқдан ўтказинг. Кечқурун сизни оилавий меҳмонга таклиф этишлари мумкин. Меҳмондорчилик кайфиятингизга позитив ҳадя этади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

11 мартда шахсий ҳаётингизда каттадан-катта танаффуслар юзага келади. Улар ҳаётингизга фавқулодда кириб келади. Бироқ сиз мамнун тортасиз. Болаликдаги дўстларингиздан бири ўзининг бўлар-бўлмас, совуқ ҳазиллари билан жиғингизга тегиши мумкин. Ундан қутулишнинг бирдан бири йўли шуки, унга қулоқ тутиб ўтирмай, терс ўгирилинг ва нари кетинг, вассалом.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...