ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ВАҚТ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, коинот 13, 8 миллиард йил олдин пайдо бўлган.

2. Саналарнинг Халқаро алмашинув жараёни Тинч океанида бўлиб ўтади.

3. Соатлар мили чапдан ўнгга қараб ҳаракатланади. Чунки қуёш соатининг сояси худди шу йўналишга асосланган.

4. Маълум бўлишича, баъзан бир дақиқа 61 сониядан иборат бўлади. Бу воқеа аҳён-аҳёнда 30 июн ёки 31 декабрда содир бўлади.

5. Йилнинг 12 ойга бўлиниши Вавилонлар даврида пайдо бўлган.

6. Фавқулодда вазиятларда вақт секинлашади. Бунга сабаб шуки, фавқулодда вазиятларда одамнинг мияси қабул қилинаётган ахборотларни одатдагидан тезроқ қайта ишлай бошлайди.

7. Соатига 96 км тезликда ҳаракатланаётган автомобил Ерга энг яқин юлдузга етиш учун 48 миллион йил йўл босиши керак.

8. Дунёда энг аниқ ишлайдиган соат бу JILA (Joint Institute for Laboratory Astrophysics) атомли соат ҳисобланади.

9. Динозаврлар яшаган пайтлар, 100 миллион йиллар олдин бир кеча-кундуз 23 соатга тенг бўлган.

10. Марсдаги бир кеча-кундуз 24 соат 39 дақиқа 35, 244 сонияга тенг.

11. Ернинг тортиш кучи ҳам вақтни секинлаштиради. Масалан, шахталарда вақт ер устидагига нисбатан секин ўтади.

12. Россиянинг Ратманова ороли билан Америкадаги Крузенштерн оралиғи атиги 4 километр келади. Агар денгиз орқали юрилса, у оролдан бу оролга бориш учун 15 дақиқагина керак бўлади. Аммо икки орол орасидаги бир кеча-кундуз ўртасида 21 соат фарқ бор.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...