АМЕРИКА ТУРКИЯГА ҚУРОЛДАН ЁРДАМ БЕРИШГА РОЗИЛИК БИЛДИРДИ…

0

 

Туркия президентининг илтимосига кўра Америка Қўшма Штатлари НАТО орқали ҳарбий ёрдам кўрсатади. Шу ҳақда Американинг Суриядаги расмий вакили Жеймс Жеффри расман маълум қилган. Лекин ёрдам қачонки Сурия ва Россия ўт очмаслик ҳақидаги келишувни бузсагина кўрсатилади. У ҳолда Туркия Америка тарафидан етказилган «Патриот» зенитли ракеталар жамланмасини Суриядаги ўз позицияларига ўрнатиши, Сурия ҳамда Россия қўшинларига қарши ҳужумларни амалга ошириши мумкин бўлади.

Албатта, НАТО ва Америка ҳукумати Россия қўшинларининг Суриядан олиб чиқиб кетилиши тарафдори. Шунинг учун ҳам керак бўлса, Туркияга сўралган қуролларни текинга беришга-да тайёр туради.

 

loading...