Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 12 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

12 март куни барча жабҳаларда фақат интуициянгизгагина қулоқ тутинг. Майли, у молиявий инқироздан ҳимоя эта олмаслиги мумкин. Лекин барча хавфларни олдиндан сизга етказишга қодир. Агар кимнингдир жигари ёки ошқозони хасталанган бўлса, бугунги хавфлардан ҳимояланиши лозим. Ейдиган овқатингизни олдин яхшилаб назоратдан ўтказинг. Шундан кейингина истеъмолга киришинг. Кечқурун саломатлигингиз аъло даражада бўлса-да, барибир тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Билакларингиз, қалбингиз, вужудингиз куч ва имкониятларга лиқ тўла. Шундай экан, ишда дангасаликка йўл қўйманг. Бугунги кун сизга барча ишларни осонлик билан адо этишингиз учун керакли имкониятларнинг барчасини етказиб беради. Шахсий ҳаётда тафаккурга қулоқ тутишингиз сўралади. У нимани тақиқласа, ўша нарсадан ёки воқеа-ҳодисадан юз буринг. Муҳаббатда бахтингиз фақат эҳтирослардангина иборат эмаслигини унутманг. Бугун сув ёрдамида танани чиниқтириш амаллари жуда фойдали кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

12 мартда шахсий истакларингиз етовида бўлишингиз кутилади. Шу нарса мартабангизни, лавозимингизни юқорилатиш учун керакдек туюлади. Аммо вазиятга ташқаридан туриб назар ташланса, бу амалнинг сира яхши жиҳати йўқлигига амин бўласиз. Кечқурун аёлларимиздан кимларнидир зиёфатга таклиф этишади. Зиёфатга арзирли либосда борганингиз маъқул. У ерда юқори лавозимли шахслар ҳам бўлиши мумкин. Кўриб қўйишсин. Яна гўзаллик салонига ҳам мўралаб ўтинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун қаерингиздир оғриса, ўзингиз ўзингизга ташҳис қўйиш, рецепт белгилаш, уколлар қилишдан сақланинг. Бир сўз билан айтганда, мазангиз қочдими, албатта врач қабулига боринг. Организмингиз устидан кулишга асло эрк бера кўрманг. Кечқурун ёлғизларнинг аксарияти романтик учрашувга чиқади. Учрашувдан кейин ҳам тунингиз албатта романтик кайфиятда кечиши тайин. Сизни позитивлик сира тарк этмайди.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

12 март куни қалбингизга суяниб қолишдан сақланишингиз тавсия этилади. Юракдаги шубҳаларни тафаккур кўмагида олис-олисларга ҳайдаб солинг. Молиявий масалада сезиларли силжишлар кўзга ташланади. Кимлардир қачонлардир олган қарзини қайтаради. Аммо қўшимча даромадли иш топишдан умидвор бўлманг. Бахтга қарши бу масалани ижобий ҳал эта олмайсиз. Кечқурун тўғри овқатланинг. Ухлашга ётишдан олдин олма енг, уйқунгиз сокин кечади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Паризод буржида туғилганлар эртакларга ишонишни бас қилишмас экан, омадга бегона бўлганча қолаверишади. Аёллар ва қизларга гўзаллик салонига бориб келиш тавсия этилади. Танани ёшартирувчи муолажаларга эътибор қаратинг. Куннинг иккинчи ярмида кимдир қўлингизга анча-мунча пул тутқазиши мумкин. Ёки пластик карточкангизга пул келиб тушиши эҳтимолга яқин. Ёлғизларнинг айримлари ҳануз идеалидаги инсонни учрата олмаганидан хафа бўлишлари мумкин. Шошилинг. Кечқурун идеалингизни учратишингиз кутилмоқда. Бахт ва омад ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

12 мартда кўзингизга кўринган воқеа, нарсалар сиз учун аввалгидан-да қизиқарлироқ туюла бошлайди. Организмингизда серотонин ишлаб чиқарилиши тезлашгандан тезлашади ва еттинчи осмонларда парвоз қила бошлайсиз. Лекин шахсий ҳаётда кўнгилсиз ҳодисаларни четлаб ўтиб бўлмаслиги ёмон. Жуфтингиз билан орангизда жиддий келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади. Кечқурун ёши улуғ қариндошлардан бири сиздан пул қарз сўраши мумкин. Албатта ёрдам бериб дуосини олсангиз кам бўлмайсиз.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи остида дунёга келганларга кўпроқ вақтини жамоатчилик орасида эмас, уйда ўтказиш тавсия этилади. Иммунитетингиз тушиб кетган. Хавфли вирус юқтириб олишингиз ҳеч гап эмас. Бунга аллергия, безгак ва дифтерит қўшилса, бундан ёмони бўлмайди. Демак, ўзингизни эҳтиёт қилишингиз шарт. Моддий аҳволингиз ачинарли кечмайди. Оз бўлса-да, пул келиб киссангизга тушади иншооллоҳ. Фақат тежаб ишлатсангиз, зиён қилмасди. Харидларга у қадар зеб берманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

12 март куни хавотирлар, ёввойи ҳаяжонлар ҳадеганда сизни безовта қила бошлайди. Бу кайфиятингиздаги позитивликни ҳам еб битириши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида раҳбарларингиз хизмат сафарига жўнатиши кутилади. Сира боргингиз келмайди. Ёлғиз бўлсангиз, айнан бугун суюкли инсонингиз билан учрашишни режа қилгандингиз. Афсуски, учрашувни ортга суришга тўғри келади. Майли, бу галги синов ҳам танлаганингизнинг сизга бўлган соф туйғуларини яна бир карра текшириб олиш учун имкон беради.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси буржи остида туғилган аёллар эрталабдан ташқи қиёфасига зеб бериш амалларини бошлаб юборишади. Бу амал тушгача чўзилиши мумкин. Лекин сизга барибир. Анчадан бери ташқи қиёфангизга бу қадар жиддий эътибор қаратмагандингиз. Баҳонада саломатлигингиз ҳақида ҳам қайғуриб оласиз. Ортиқча вазндан безовта бўлаётганлар зудлик билан парҳез бошлаганлари маъқул. Кечқурун кимлардир сафарга отланади. Сафар ёлғизлар учун, айниқса, романтик кечади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

12 мартда эрталаб оилавий ташвишлар, заҳира пулларнинг ўрнини тўлдириш каби юмушларга тушиб кетишингиз кутилмоқда. Баъзилар кечгача уй таъмири билан банд бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи қисмида дўстларингиздан бирининг қўнғироғи сизни сергак торттиради. Ижод кишиларини бугунги кун моддий жиҳатдан мукофотлашни мўлжаллаган. Шкафда қолиб кетган асарларингиздан бирига харидор чиқадиган бўлиб турибди.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугунги кун сиз учун росмана қувончли кечади. Зарарли одатларингиз бўлса, тушга етмай ташлаш ҳаракатига тушсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Муҳаббатда оилалиларнинг омади чопиб, жуфтидан кутилмаган совғалар олишлари кутилмоқда. Саломатлигингизга жиддий қаранг. Баҳор узилиш фасли бўлгани сабабли кўкатларни кўпроқ истеъмол қилинг. Шу баҳонада гемоглабин ва иммунитетни кўтариб олинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...