БУХОРОДА НЕВАРА БУВИСИНИНГ 10 МИНГ 600 ДОЛЛАР ПУЛИНИ ЎМАРИБ КЕТДИ…

0

 

Шу йил 10 март куни бухоролик 78 ёшли аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига мурожаат этиб, 10 минг 600 доллар пули йўқолганини маълум қилди. Тез фурсатда милиция ходимлари ўғрини топишди. У исми-шарифи маълум қилинмаган жабрланувчи аёлнинг 28 ёшли невараси бўлиб чиқди. Аниқландики, эркак бувисининг пулларини анчадан бери оз-оздан ўғирлаб келган. Пулларни эса кийим-кечак, автомобилининг эҳтиёт қисмларига сарфлаган. Яна бир танишига 1300 доллар қарз ҳам берган.

Ҳозирги вақтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

loading...