Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 13 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

13 март куни харажатларингиз кўпайгандан кўпаяди. Лекин барча сотиб олинадиган маҳсулотлар сиз ва оилангиз учун фойдали. Кун давомида қайсидир тантанали тадбирни ташкил этишда ҳамкорлик таклиф қилишлари мумкин. Тадбир ҳақиқатан нуфузли. Шунинг учун дарҳол ахборот тўплашни бошлайверганингиз маъқул. Муҳаббатда вақтни шошилтирманг. Барча ҳодисалар ўз вақтида, ўз маромида юз бераверсин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун жуда муҳим вазифаларни адо этишингиз талаб этилади. Шунинг учун барча ҳаракатларни олдиндан режалаштирган ҳолда иш тутишингиз керак. Молиявий муаммо фавқулодда пайдо бўлади. Лекин бу масала билан кечқурун шуғулланинг. Агар бой тажрибангизни ишга солсангиз, албатта муаммони муваффақиятли бартараф этасиз. Кечқурун севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Бу йўлда рўзғор ташвишларидан вақтинча чекиниб турсангиз ҳам осмон узилиб ерга тушмайди. Ташқарида ўзгалар билан ишқий саргузаштларга берилишдан сақланинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

13 мартда иш жараёнига ҳар кундагидан эртароқ киришишингиз лозим. Шунда барча режалаштирилган ишлар ўз вақтида адо этилади. Бизнес билан боғлиқ ишлар унумли кечади. Савдогарлар ҳамда ҳуқуқшуносларнинг куни туғади. Кўпчилик қаршисида сўзлашдан тийилинг. Бу нарса сиздаги барча керакли энергияни зулукдек сўриб олиши ҳеч гап эмас. Кечқурун айримлар қўшниси билан жанжаллашиб қолиши мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Агар бугун эрталабданоқ саломатлигингиз ҳақида қайғурмас экансиз, у сизга панд бериши тайин. Овқатланишда меъёрни, режимни унутгансиз. Ҳадеганда асабийлашасиз. Бадантарбия машқлари яқин ўтмишда қолган. Уларнинг барчасини тартибга солишингиз тавсия этилади. Лекин бу масалада биров билан маслаҳатлашиб ўтиришингиз шарт эмас. Ўзингиз ўйлаб топинг. Сизга ҳозир таблеткалардан кўра руҳий хотиржамлик кўпроқ ёрдам беради.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

13 март куни атрофингиздагиларнинг барчасига ёрдам қўлини чўза бошлайсиз. Барчаларини баравар тинчлантиришга тушасиз. Ўзингиз ҳақингизда ҳам унуутиб қўйманг. Агар ўзингизни унутиб қўйсангиз, ҳасадгўй ва кўнглида кири борлар пайтдан фойдаланиш пайига тушади. Ишхонангизда ҳам ишларингиз бошдан ошиб тошади. Аммо сиз барчасини ўз вақтида адо этишга улгурасиз. Молия соҳасидаги майда-чуйда муаммоларга эътибор берманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Ниҳоят бугун эрта тонгда анчадан бери ечилмас жумбоққа айланган муаммонинг ечимини топасиз. Муаммо жуда шахсий. Шу сабабли уни энг яқин инсонларга ҳам ошкор қила кўрманг. Томоқни асранг. Муздек ичимликлар ичманг. Акс ҳолда бронхит ёки ангина орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Рўзғорингизда ҳам юмушлар жуда кўп. Айримлар кечқурун хизмат сафарига отланади. Сафар раҳбарларингиз қаршисидаги обрўйингизни яна бир поғона юқорига олиб чиқади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

13 мартда энг муҳим ишларни сира иккиланмасдан режалаштираверсангиз бўлади. Сизда уларни муваффақиятли адо этиш учун барча зарур имкониятлар бор. Шахсий бизнесига эга дўстларимизни ҳам омад кутиб турибди. Кимки дам олиш, ҳаво алмаштириш учун қаергадир жўнаб кетса, уларни хотиржамлик, ҳашамат кутади. Тоза ҳаво сизни тетик торттириб, организмингиздаги барча негативларни йўқ қилади. Муҳаббатда кўксингизга ботиб тинчлик бермаётган тошни ирғитиб ташланг. Ҳаммаси яхши бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун пул билан жуда эҳтиёткорона муносабат юритишингиз керак бўлади. Гарчи яқинларингизга саховат кўрсатишни режа қилган бўлсангиз ҳам барибир эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Ҳозир сизга тежамкорлик зарур. Кўрасизки, тежалган пуллар яқин орада сизнинг энг яхши кунингизга ярайди. Танишлардан бири куннинг иккинчи ярмида бўлар-бўлмас гаплари билан асабингизни қўзғаши мумкин. Кечқурун қариндошлардан бириникига меҳмонга борасиз. Лекин меҳмондорчилик сизга қувонч бера олмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

13 март куни камроқ асабийлашинг. Бировларга жаҳл қилишдан, бировларни танқид остига олишдан тийилинг. Ўзингизни қўлга олинг. Кечирилмас хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Дуч келганга қарз беравермаслигингиз тавсия этилади. Акс ҳолда тез орада инқирозга юз тутасиз. Кимлардир сиздан қарз олиб бермай юрган бўлса, обрўли танишларни ўртага солинг. Кечқурун жуфтингиз мазалидан ҳам мазалироқ таом пишириб кўнглингизни кўтариши кутилмоқда.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Жуфтингизга бўлган ишончгина орангиздаги муносабатлар янада мустаҳкам тортишини таъминлай олади. Ундан шубҳаланманг. Ишонинг. У сизни алдамайди. Сизга хиёнат қилмайди. Рўзғорингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Жиҳозларнинг кетма-кет бузилиши кайфиятингизни бузиши эҳтимолдан холи эмас. Илож қанча. Ҳозир янгисини сотиб олиш учун моддий аҳволингиз яхши эмас. Сабр қиласиз.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

13 мартда молиявий масалада ташаббусни ўз қўлингизга ола билсангиз, муаммолар автомат тарзда ижобий ҳал бўлади. Киссангиз пулга тўлади. Ана шу ташаббус тижоратда яхшигина мутахассис эканингизни ҳам кўрсатиб беради. Бошқаларни танқид остига олишдан тийилинг. Ўз ишларингизни бажариш ҳаракатида бўлинг. Баъзилар катта бир байрам олдидан репитицияларда иштирок эта бошлаши мумкин. Ташқи қиёфангизга ўзгартишлар киритиш, янги либослар танлашни ҳам эсдан чиқарманг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун балиқ буржи остида таваллуд топганларнинг айримлари пул билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятга тушиб қолиши кутилади. Аммо бу вазият юзага келишида сизнинг айбингиз йўқ. Шахсий автомобили борлар бугун серқатнов йўлларда тезликни ҳаддан ташқари оширадиган бўлса, жарималардан қочиб қутула олмасликлари аниқ. Ижод ва санъат соҳасида ишлайдиганларнинг ҳам омади келади. Фойдаланиб қолинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...