АНГЛИЯЛИК БУ ЭРКАК 56 ЁШДА. ТАНИМАГАНЛАР 30 ЁШДАН КЎП БЕРМАЙДИ…

0

 

Англиянинг Ковентри шаҳрида яшовчи Энди Уилкинсон 56 ёшда. Лекин уни танимаган-билмаганлар 30 ёшдан кўп бермас экан. Хўш, унинг шунчалар ёш кўринишига нима сабабчи? Бунинг сири нимада?

Уилкинсоннинг тан олиб айтишича, бир неча йил олдин бизнесни ташлаган ва спорт билан астойдил шуғуллана бошлаган. Орадан маълум вақт ўтиб фитнес клубга мураббий бўлиб ишга жойлашган. Ўзининг ташқи кўринишини шундай ёш сақлаш учун мунтазам жисмоний тарбия билан шуғулланади. Ажабланарлиси шуки, бу эркакнинг уч вояга етиб оила қурган қизи бор. Етти набиранинг бобоси. Кўча-кўйда кўрган қизлар у билан танишишни таклиф қилиб кўз очиришмайди.

Уилкинсон ўзининг ёш кўринишига фақат спорт сабабчи эмаслигини, балки ирсий келиб чиқиши ҳам туртки бўлганини тан олди. Бундан ташқари, тўғри овқатланишда ҳам гап кўп экан. У доимий равишда ейдиган овқатининг калориясини ҳисобдан ўтказади. Кўча овқатини умуман емайди. Турли стрессли вазиятлардан қочишга интилади.

 

loading...