АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР

0

Янги қурилган маҳаллага иккита қўшни кўчиб
келишибди.. Улардан бирини уйида хар кун уруш жанжал бўларкан.
Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар.
Ахири урушқоқ аёл эрига дебди:
«Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар.. Ёки уришсалар хам ташқарига эшитиришмайдилар. Урушқоқ аёлни эри беркиниб аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчани полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йулакчадаги
поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди..
Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: «Ана тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!»
Дилхиралик – жанжал
бўлишини диққат билан кутиб, кузата бошлади. Шу вақт ичкаридан тинч оила бекаси югуриб чиқдида «Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман»- деса.
Хожаси «Ҳечқиси йўқ бекам, мен ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди» деди.
Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди.
«Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим..
УЛАРНИ УЙИДА ҲАММА АЙБДОРЛАР ЯШАР
ЭКАНЛАР… БИЗНИ УЙИМИЗДА ЭСА АЙБСИЗЛАР» –
дебди.

loading...