Аёлларнинг мияси яхшироқ ишлайдими ё эркакларники?

0

Бу саволга бир томонлама жавоб бериш мушкул, дея жавоб беради нейропсихолог Владимр Резников. У ўзининг олиб борган тадқиқотларида эркакларда мия аёлларникига қараганда 10-15 фоиз оғирроқлигини кўрсатиб ўтади. Бундай олиб қараганда «ақлий устунлик» эркаклар томонда, бироқ аёлларда бош мия ярим шарларининг иккаласини ҳам бирлаштирувчи нерв тўқималари мажмуи кўпроқ.

Бунинг ҳисобига «ҳиссий интуитив» ўнг ярим шар ва ақлий чап ярим шарлар бир бири билан тўлақонли «мулоқотда» бўлади. Натижада аёллар эркаклардан «ҳиссий интеллект» бўйича устун туради.

Бу нима дегани…? Бу масалан, аёлларнинг хотираси яхши эканлигида билинади: мия ярим шарларининг ўзаро алоқасининг яхшилиги аёлларга нафақат «механик», балки фикран боғлиқлик имконини ҳам яратади. Шу сабабли кўпчилик аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳаракатни бажара оладилар.

loading...