O‘zLiDeP раҳбари Хоразмда камбағалликни камайтириш бўйича тақдимот қилди (ВИДЕО)

0

Кеча, 12 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари камбағалликни камайтириш, фуқароларда тадбиркорлик руҳини уйғотиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

– Давлатимиз раҳбари аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ топшириқлар бердилар, – дейди O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов. – Бу эса биринчи навбатда одамларда тадбиркорликка бўлган қизиқишни янада оширишни талаб этади. Шу боис партиямиз янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг жойлардаги ходимлари билан биргаликда кам таъминланган оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни йирик ва салоҳиятли фермерларга бириктириш бўйича аниқ манзилли дастур ишлаб чиқдик. Хусусан, кам таъминланган оилалар учун ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ниятидамиз. Фуқаролар ўзларининг иссиқхоналарда етиштирган маҳсулотларини бозорда сотиб даромад олиш имкониятига эга бўлишади.

Таъкидлаш керак, Хоразм вилоятида 260 мингдан ортиқ томорқа ер эгалари мавжуд. Уларнинг ихтиёрида 37 минг гектар атрофида томорқа ерлари бор.

loading...