Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 14 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун масалага ўзига хос, ҳали ҳеч ким қўллаб кўрмаган усул ёрдамида ёндашишни истаб қоласиз. Бунинг учун сизда барча имкониятлар бисёр. Лекин мақсад сари отланишдан олдин сабр қилинг. Ўрнингиздан қўзғалишингиз билан истаклар ҳақиқатга айланиши фақат эртакларда бўлади. Яқин дўстларингиздан бирининг бошига ташвиш тушиши кутилмоқда. Кўнгил сўраш, ташвишига шерик бўлиш эсингиздан чиқмасин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

14 март куни бажарадиган ишларингизда, ташлайдиган ҳар бир қадамингизда тартиб бўлишини таъминланг. Бусиз боши берк кўчага кириб қолишингиз турган гап. Бошқаларнинг муваффақиятига фақат ҳавас билан боқинг. Ўзгаларнинг маслаҳатларини қулоққа олинг. Кам бўлмайсиз. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотларини истеъмол қилинг. Уйқунгиз сокин кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Пиёда йўл босишни ёқтирмасангиз ҳам бугун шундай қилишга мажбур бўласиз. Автомобилда ҳаракатланиш бугун насиб этмайдиган бўлиб турибди. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуришингиз, тоза ҳаводан кўпроқ нафас олишингиз тавсия этилади. Оммавий тадбирларда иштирок этишдан тийилишингиз керак. Бугун фақат иш ва яна иш ҳақидагина ўйлашингиз талаб этилади. Кечқурун хонадонингизга яқин танишлар ташриф буюриши мумкин. Улар билан суҳбат сизга позитив ҳадя этади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

14 мартда танаффус деган жумлани ёддан чиқарганлар бўлса, қайта ёдга олишлари керак. Ишлар кўпайгандан кўпаяди. Лекин ора-сирада нафас ростлашингиз шарт. Технология, молия ва реклама бизнеси билан боғлиқ ишларда ишловчиларнинг омади чопади. Даромад сиз кутгандан ҳам мўмайроқ кечади. Йўлингизда жиддий тўсиқлар учрамайди. Фақат олға боса билсангиз, хатоликларга йўл қўймасангиз бас.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Азалий орзуларингиздан бирига эришиш, уни ҳақиқатга айлантириш айнан бугунга тўғри келади. Лекин орзуларингиз ушалиши ҳақида бошқаларга асло гапира кўрманг. Дўстдан кўп душман. Яқинда турмуш қурган ёшлар муҳаббатнинг энг пок ва нафис ифорларидан маст бўлишлари аниқ. Айрим жуфтликлар биргаликда саёҳатга чиқишлари, бир-бирларига қимматбаҳо совғалар ҳадя этишлари кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, эртароқ ухлашга ётишни унутманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

14 март куни паризод буржи остида туғилганларнинг кайфияти позитивда бўлмаслиги кутилади. Йўқ, бунга моддий аҳволингиз ёмонлиги сабаб бўлмайди. Деярли унутилаёзган хасталиклар қўзғалиб безовта қилади. Дарҳол врачга боринг ва тиббий кўрикдан ўтинг. Асабийлашишдан сақланинг. Ҳавонинг авзойига қараб кийининг. Муҳаббатда муаммолар кўзга ташланмайди. Фақат бўлар-бўлмасга жуфтингизни ранжитиб қўймасангиз бас. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини эҳтиётлашлари, дориларни ўз вақтида ичишлари тавсия этилади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун тарози буржи остида туғилганлар асосан сафарлар, лойиҳалаштириш ва қурилиш амаллари билан банд бўлишлари кутилади. Куч ва имкониятларингиз етарли. Ҳатто, ёлғиз бўлсангиз, романтик учрашув учун ҳам қолади. Байрам тадбирлари, зиёфатлар ва меҳмонга таклиф этишса, бош тортманг. Оила қурмаганлар шу маросимлар сабаб бўлиб бўлғуси бахтини топиши эҳтимолга яқин. Овқатланиш режимини ёддан чиқарманг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

14 мартда молиявий соҳада сизни у қадар ёқимли бўлмаган вазиятлар кутиб туради. Айниқса, шахсий бизнеси борлар рақобатчиларнинг имкониятларини нотўғри баҳолаш натижасида моддий йўқотишларга юз тутишлари мумкин. Офисларда ишлайдиганларнинг лавозимлари ошиши кутилмоқда. Баъзилар яхши ишлагани учун бўлимлардан бирига раҳбар этиб тайинлашлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Маошингиз ҳам ошиши тайин албатта.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун жуда эҳтиёткор ва сергак туришингиз тавсия қилинади. Бориш керак бўлмаган ерга борманг. Бугун ўзингизча иш тутиш фойда келтирмайди. Сафарга чиқишдан ҳам ўзингизни нари олинг. Оилалилар шахсий манфаатларидан келиб чиқиб ўзгалар фойдаси учун ишлашлари кутилади. Қариндошлар бундан норозиланиши тайин. Аммо хотиржамликни қўлдан берманг. Орангизда катта жанжал юзага келиши мумкин. Сабрли бўлсангиз, ҳамма ишларингиз унумли кечади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

14 март куни асосан диққат-эътиборингиз тобида бўлиши лозим. Айниқса, молиявий ҳужжатлар билан ишлаганда эътибор, сергаклик керак бўлади. Хатога йўл қўйсангиз, кечирилмайди. Ишхонангизда сиз учун ёқимсиз муҳит юзага келиши мумкин. Шунинг учун ишдан эртароқ кетишга ҳаракат қилганингиз маъқул. Кечқурун оиласизлар романтик учрашувга чиқишади. Бахтингизни берсин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Эрталаб уйқудан уйғониб ҳаёт ҳақида фикрлай бошлайсиз. Ҳа, шахсий ҳаётингизда муаммолар етарлича. Яшаш оғирлашиб бораётгандек. Жуфтингиз сизга бўлган муҳаббатини йўқотиб қўйгандек. Бундай тушкун кайфият яқиндагина бўлғуси жуфти билан муносабатларни узганлар қалбидан ҳам кечиши ҳақиқат. Аммо ўзингизни еб боришингиз ҳеч қачон олқишланмайди. Кўнгилни кенгроқ қилинг. Ҳаёт давом этмоқда. Рўзғордаги икир-чикирларга андармон бўлинг. Чалғийсиз. Ташвишлар унут бўлади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

14 мартда одамни йўлдан чиқарувчилар, жодугар фирибгарлар таъқибида қолишдан сақланинг. Улар шафқатсиз. Улар учун одамнинг умри бир пул. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Рўзғорингизда ҳам муаммолар керагича топилади. Лекин уларсиз оила ҳам қурилмайди. Майда-чуйда гап-сўзларга ўралашиб қолманг. Ёлғиз бўлсангиз, романтикадан воз кечмаслигингиз сўралади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...