БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Ўнтача шляпани кийиб кўрган аёл ниҳоят сотувчига юзланди.

— Манавинисини оламан. Қанча туради ўзи?

— Ҳеч қанча.

— Бу нима деганингиз?

— Ахир, дўконга худди шу шляпада келгансиз!

 

* * *

 

Бир эркак катта универсал дўконнинг маълумотлар хонасига келиб деди:

— Мен хотинимни йўқотдим!

— Дафн маросимлари учун маҳсулотлар учинчи қаватда сотилади.

 

* * *

 

Сочи бениҳоя ўсиб кетган йигит сартарошнинг боши узра магнит айлантираётганини кўриб ҳайрон бўлди ва сўради:

— Бу соч олишнинг янги усулими?

— Йўқ, мен сочингиз орасидан қайчимни қидиряпман.

 

* * *

 

Эркак сартарошхонага кириб деди:

— Соқолимни олий даражада олиб қўйинг!

Сартарош унинг юзига кўпик сура бошлаганди, эркак бақирди:

— Мен сизга соқолни олий даражада олинг дедим!

— Ҳалиям олий даражада оламан. Паст даражада бўлса, юзингизга кўпик сурмасдан, шунчаки туфлаб қўя қолардим.

 

* * *

 

Этикдўзлик дўконида.

Мижоз:

— Мен сизга бир жуфт ботинка олиб келгандим. Негадир бир пойинигина берибсиз.

Уста:

— Мана шу қўлингиздаги бир пой ботинка бир кун вақтимни ўғирлади. Уни айлантириб тикиш, чармини, пошнасини алмаштиришга тўғри келди.

— Хўп, унда иккинчи пойи қани?

— Ие, бу нима деганингиз? Бутун бошли ботинкага материални қаердан олардим? Ўша бир пой ботинкадан олдим-да!

 

* * *

 

Кампир бозорда суваракка қарши ўт сотаётганди. Бир эркак сўради:

— Нимага қарши бу?

— Суваракка қарши.

— Қандай фойдаланаман бундан?

— Суваракни тутиб оласан-да, башарасини шу ўтга ишқайверасан, ишқайверасан…

 

* * *

 

Бозорда.

— Манави этикни кийиб кўрсам бўладими?

— Ҳа, кийиб кўриш юз сўм.

— Раҳмат. Менга лойиқ экан. Мана сизга юз сўм. Хўш, этикнинг ўзи қанча туради?

— Сизга ким айтди бу этик сотилади деб?

 

* * *

 

Икки шер суҳбатлашяпти:

— Бойваччалар жонга тегди. Боғни айланиб югуришади, ароқ ичишади, шишасини қафасга ирғитишади…

— Ҳа-а, кейин қоринда қўл телефони жиринглаб асабга тегади.

 

loading...