БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

БИРОВГА СОАТ СОВҒА ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС. НЕГА?

 

Биламиз, кўпчилик ҳозирги кунларда мобил телефонлардан унумли фойдаланади. Ҳатто, вақтни ҳам худди ўша телефон орқали аниқлайди. Лекин барибир яқин инсонига арзирли совға олиш учун тараддуланганда, биринчи бўлиб соатлар сотиладиган дўконга йўл олади. У ерда хоҳ севгани, хоҳ бобоси, момоси, отаси, онаси бўлсин, барчаларига тўғри келадиган ва ёқиб тушадиган соатлар бисёр. Лекин халқ орасида бир гап юради. Бировларга соат ҳадя этиш мумкин эмас экан. Бу ўша одамнинг ўлими тезлашишини исташ ўрнида қабул қилинаркан.

Маълум бўлишича, бу ирим Хитойдан тарқалган экан. Айнан хитойликлар кимгадир соат совға қилиш ўша одамнинг ўлими тезлашишини тилаш деб тушунишаркан. Насронийларда эса соат совға қилиш шу одам билан муносабатларни тезроқ узиш маъносини беради. Айримлар ҳадя қилинган соат қанча вақт ишлаб турса, уни қабул қилиб олган одам шунча яшайди деб ҳам ҳисоблашади. Айниқса, севишганлар бир-бирига соат тақдим этишлари тақиқланади. Фақат бу ҳақиқатни ҳали олимлар ҳам чуқур англаб етган эмас. Эзотериклар айтишадики, нафақат соат, балки ёмон ниятда ҳадя этилган ҳар қандай буюм ўша одамга албатта ёмонлик келтиради. Албатта, бу иримларга, гап-сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ўзимизнинг хоҳишимиз. Майли, яқинларингизга соат совға қилинг. Фақат яна эзотериклар маслаҳат беришади. Эвазига ўша одамдан бир дона оддий танга беришини сўранг. Шунда зарарли негатив сиз соат ҳадя қилган одамга кулфат келтирмас экан.

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...