Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 15 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

15 март куни атрофингиздагиларнинг айримлари бўлар-бўлмас аҳмоқона саволлар билан жиғингизга тегиши кутилади. Сизда эса бардош етарли. Асосийси, фириб ва ёлғонга чув тушиб қолишдан сақланинг. Ҳар бир вазиятни назорат этишга интилинг. Дам олиш кунисиз ишласангиз, ишхонангизда янги ғояларингизни ошкор қилишга шошилманг. Ҳали эрта. Зиммангиздаги вазифаларни сидқидилдан адо этишга ҳаракат қилинг. Бир кун келади албатта ўша ғоялар сизга қанот бағишлайди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Кимлардир муҳаббат, мартаба, ҳаёт ҳақида фалсафа тўқиши сизга сира ёқиб тушмайди. Чунки фалсафани арзимайдиган одамлар тўқийди. Олим тўқиса жон қулоғингиз билан тинглаган бўлардингиз. Ишда трактор каби гуриллаганча ҳаракатланинг. Сизда куч ҳам, ғайрат ҳам етарли. Қанча кўп тер тўксангиз, даромади шунча кўп ва тотли бўлади. Даромад кўришда сиз учун ҳозирча бошқа йўл йўқ. Банкдан кредит олишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Кредит сизни ботқоққа ботиради.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

15 мартда атрофдагилар билан турли мавзуларда баҳслашасиз. Ғазаб ва нафрат сизда етарлича бор. Аммо тафаккур чархланмаган. Шуни ҳисобга олинг. Оилангизда рўзғор икир-чикирларини деб жанжал чиқиш хавфи бор. Эҳтиёткор бўлинг. Тилингизга эҳтиёт бўлинг. Хотиржамликка эрк беринг. Яқин инсонингизга меҳр-оқибат кўрсатишдан тийилманг. Интернетда кечалари узоқ ўтириб қолишингиз тавсия этилмайди. Бу уйқусизликдан азобланишингизга сабабчи бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун интеллектуал жиҳатдан кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Тафаккурингиз ҳайқиради. Сизни нафас ростлашга чорлайди. Унга қулоқ тутинг. Иш қанчалар моддий жиҳатдан муҳим бўлмасин, дам олиш лаҳзалари сизга янги куч йиғишда кўмак беради. Куннинг иккинчи ярмида аксарият дўстларимиз оилавий ташвишларни бартараф этиш пайида бўлади. Баъзи оила қурмаганлар бахтини излайди. Башарти топа олмасангиз, куйинманг. Бошқа кунлари албатта топасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

15 март куни эрталаб молиявий муаммолар гирибонингиздан олади. Анчадан бери бу қадар жиддий муаммоларга дуч келмай қўйгандингиз. Бардошли бўлинг. Кимлардир сизни баҳсга чорласа ҳам бу чақириққа матонат билан ёндашинг. Ярим фабрикат маҳсулотлардан юз буринг. Айниқса ошқозонингизда гастрит, яра бўлса, улар кони зарарлигини унутманг. Тўғри овқатланинг. Юрак хасталикларига чалинганлар атмосферадаги магнит бўронларидан ўзларини асрашлари лозим.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Паризод буржида туғилганлар бугун негадир бўшашган ҳолатда бўлишади. Ишлагингиз ҳам келмайди. Аммо моддий қийинчиликлар-чи? Агар имконият туғилса, уни қўлдан бермаслигингиз керак. Серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлинг. Ҳалокатга учрашингиз хавфи бор. Ёлғиз бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга отланишингиз зарурлигини унутманг. Бугунги оқшом ўтган кунлардагидан ҳам жозибалироқ кечади. Тўй кунини белгилашингиз мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

15 мартда шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ қатъий ва тезкор қарорлар қабул қилишингизга тўғри келади. Бошқа йўл йўқ. Бошқачасига шахсий ҳаётингизга мазмун кирита олмайсиз. Ёлғизлар бу масалада янада қатъийроқ бўлишлари талаб этилади. Бугун муҳим учрашувлар, сафарлар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Тадбиркор бўлсангиз ҳам бугун учрашувлар ва келишувларга тайёр эмассиз. Ундай кайфият сизни вақтинча тарк этган. Овқатланиш масаласига ҳам беэътибор бўлманг. Саломатликни асранг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи вакиллари танаффусларсиз ишлашади. Фаоллик даҳшатли тезликка эга. Атрофдагилар иш юритишингизни кўргач, ҳайратдан ёқа ушлайди. Бундан бўлак имкони ҳам қолмайди. Ташвиши сизникидан ҳам кўпроқ танишлар, дўстларни ортиқча саволларга тутишдан нари бўлинг. Яхшиси, уларнинг шахсий ҳаётига аралашмай қўя қолинг. Ички сирларингизни бировга айтманг. Ичингизда сақланг. Шунда тинч бўласиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

15 март куни хаёлингизда ҳамма сизга қарши, сизни кўролмаётган, сизни ғийбат қилаётганга ўхшайверади. Аслида эса ундай эмас. Ҳаётга, атрофга оптимистларча боқинг. Шунда ҳақиқатни кўра оласиз. Иш бажариш асносида бўшаша кўрманг. Ўз вақтида якунлашга ҳаракат қилинг. Молиявий соҳада танаффуслар юзага келади. Даромад шу қадар мўмай бўладики, қувончдан рақс тушиб юборай дейсиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сизга турли соҳаларга оид ишларда ҳамкорлик таклиф қилишади. Лекин бу барча таклифларни қабул қилинг дегани эмас. Сизда танлаш имконияти ҳам бисёр. Ўйлаб кўринг, текширинг, ўрганинг, ана ундан кейин қайси таклиф маъқул тушса, розилик билдиринг. Тадбиркорлар кун давомида жуда кўплаб ўзлари учун фойдали хабарлар эшитишлари кутилмоқда. Биласизми кимдан? Рақобатчилардан. Шундан кейин сиз улар билан ҳамкорлик ҳам қила бошлайсиз. Дунё шунақа-да. Чархпалаги бир айланса, душман дўстга, дўст душманга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

15 мартда миянгизда янги ғоялар туғилса, дарҳол уларни блокнотингизга ёзиб қўйинг. Тез орада уларни ҳақиқатга айлантирасиз. Ғояларингиз сизга моддий манфаат тақдим этади. Кун давомида майда харажатлар кўзга ташланиши кутилади. Бундан хавотирланишингизга ўрин йўқ. Оилалиларни ҳам ортга суриб бўлмас ишлар кутади. Уларни ўз вақтида адо этишингиз тавсия қилинади. Муҳаббатда кўнгилсизликлардан қочинг. Сизга етиб олишига йўл қўйманг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи вакиллари аслида табиатан эмоционал эмас. Лекин бугун эмоцияни назоратга ола билмаслигингиз мумкин. Ҳаддан ошгунча қувонасиз, куласиз. Барчага қувончингизни намойиш этишга ошифта бўласиз. Лекин ўзингизни қўлга олишингиз керак. Кайфиятингиз сакраши охир оқибат сизни ранжишга мажбур қилиши мумкин. Кечқурун қариндошлардан бири у қадар қувончли бўлмаган бир хабарни етказиш эҳтимоли бор.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...