ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

СУТ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Хитойликлар умуман сут ичмайди. Организми кўтара олмас экан.

2. Вьетнамда сутни ё қанд, ё мева аралаштирилган ҳолда сотишади.

3. Сигир бузоқлагандан кейин 10 ой давомида сут беради.

4. Ҳиндистонда ҳам сутни турли ширинликлар аралаштирган ҳолда ичишади.

5. Олимларнинг таъкидлашича, юз йилдан ортиқ умр кўрадиганлар албатта доимий равишда сут истеъмол қилган бўлиб чиқади.

6. Инсон организми от сутини сигирникига нисбатан яхшироқ қабул қилади.

7. Қўй сути сигирникига қараганда оқсил ва ёғларга бой бўлади. Аммо қўйлар бруцеллёз хасталиги билан оғришини ҳисобга олсак, уларнинг сутини ичишдан олдин албатта қайнатиш керак.

8. Эчки сути сигир сутига нисбатан ширинроқ бўлади.

9. Олимлар айтишмоқдаки, қадимда одамлар сут ича олмаган. Чунки уларнинг организмида сутни тўғри қабул қилувчи ферментлар бўлмаган. Бу кейинчалик мутация натижасида пайдо бўлган.

10. Ёввойи қорамол сути уйда боқиладиган сигир сутидан қуюқроқ ва тўйимлироқ. Бу сут нафас йўлларида пайдо бўлган турли хасталикларга даво ҳисобланади.

11. Сут марказий асаб тизимига ижобий таъсир ўтказади. Шунинг учун ухлашга ётишдан олдин бир стакан қайнатилган сут ичилса, одам уйқусизликдан азоб чекмайди. Дарров ухлаб қолади.

12. Сутни ялтироқ идишда сақлаб бўлмайди. Бу ҳолда сут таркибидаги фойдали моддалар йўққа чиқади.

13. Сут билан гўштни бир вақтда еб бўлмайди. Ботмайди.

14. Сут чақмоқ чаққанда бирпасда ачиб қолади. Биохимиклар айтишмоқдаки, чақмоқдан тарқалган узундан-узун магнит тўлқинларига эга электромагнит импульслар нафақат сут, балки ҳар қандай маҳсулот ичкарисига кириб бориб уни истеъмолга яроқсиз ҳолга келтираркан.

15. Сутдан бўшаган идишни олдин совуқ сувда, кейин қайноқ сувда чайиш лозим.

16. 1 июн ҳар йили Халқаро сут куни сифатида байрам қилинади.

17. Брюсселда сут куни фавворалардан сув ўрнига сут отилиб чиқади.

18. Дунё миқёсида йилига 700 миллион тонна сут ишлаб чиқарилади.

19. Ҳар бир соғин сигир кунига тахминан 90 стакандан сут беради.

20. Сут нега оппоқ? Биласизми? Таркибидаги казеин оқсили уни шу рангга бўяркан.

21. Сигир елинида 11 дан 23 литргача сут бўлади.

22. XIX асрга қадар сут юқумли хасталиклар булоғи ҳисобланган. Фақат француз микробиологи Луи Пастер сутни пастеризация қилиш технологиясини яратгачгина бу бало бартараф этилди.

23. Сут таркибидаги оқсиллар инсон организмига жойлашиб олган заҳарли моддаларни ўлдириш қудратига эга. Шунинг учун зарарли ишда ишловчиларга текин сут берилади.

24. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барчага йилига 330 килограмм миқдорда сут маҳсулотлари истеъмол қилишни маслаҳат беради.

25. Ленин турмадалик пайтида яқинларига мактубни сут билан ёзган. Маълум бўлишича, сут қуригач, ёзилган ёзувлар кўринмас даражага етади. Кейин уларни ўқиш учун қоғозни ёнаётган шамга яқинлаштириб туриш керак экан.

26. Қадимда сут ачиб қолмаслиги учун ичига қурбақа ташлашган. Қурбақанинг териси ўзидан микроб, бактерияга қарши модда ишлаб чиқараркан.

27. Сутдан тозалаш воситаси сифатида ҳам фойдаланса бўлади.

28. Лактозани кўтара олувчи инсонлар ошқозонига тушган сутнинг 98 фоизи тўлиқ ҳазм бўлади.

29. Сут таркибида 80 тадан кўпроқ фойдали минераллар мавжуд.

30. Сутнинг деярли 90 фоизи сувдан ташкил этган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...