Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди

1

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг маълум қилишича, Юлдуз Усмонованинг концерти эртага, 16 мартдан эътиборан тўхтатилади.

Концертнинг бекор қилиниши бугун, 15 март кунига алоқадор эмас.

Расмийларнинг маълум қилишича, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерти мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ ҳолат барқарорлашгач, давом этади. Аммо, концертнинг қолган сеанслари қайси кунларга кўчирилиши ҳозирча маълум эмас. Концерт кунларининг кўчирилиши ва чипталарнинг амал қилиш саналари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Ана, хеч бўлмаса 1 та бўсаям фойдаси тегибди шу коронавирусни.

Comments are closed.