ОРАНГУТАНГ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

 

1. Орангутанглар қадимий одамбашара маймунлардир.

2. Орангутанглар одамдан кейин дунёда энг ақлли жонзот ҳисобланади.

3. Малай ва Индонезия тилидан таржима қилинганда, «орангутанг» сўзи «ўрмон одами» маъносини беради. Қадимда ҳақиқатан маҳаллий аҳоли вакиллари уларни одам ва қул қилиб ишлатмасликлари учун атайин ўзини соқовга солган деб ўйлашган.

4. Калимантан орангутанглари жуда йирик. Бўйи 1, 5 метр, вазни 100 килограммгача етади. Урғочисининг ҳажми ва вазни жуда камчиликни ташкил этади.

5. Орангутангнинг эркагида ҳам худди одамлардаги каби мўйлов ва соқол мавжуд.

6. Орангутанг кундузнинг жонивори. У эрталаб вақтли туриб бир неча соат ўзи учун емиш излайди. Кечаси тинчгина ухлаб дам олишни маъқул кўради.

7. Орангутанг нафақат мева, дарахтлар япроқлари, асал ва ёнғоқ ейди, балки қурт-қумурсқаларни ҳам паққос туширади. Бундан ташқари, йирик қушларнинг тухумини ўғирлаб ейиш ҳам уларга хос одат.

8. Ҳажми бу қадар йирик бўлишига қарамай, орангутанг жуда кам овқат ейди. Очликда ҳам бир неча кун чидаб юра олади.

9. Орангутангнинг интеллекти жуда юқори. Миясининг ҳажми 500 квадрат сантиметрга тенг. Уёғини ўзингиз ҳисоблаб олаверинг.

10. Орангутанг турли буюмлардан фойдаланиш, бу қобилиятини авлодга мерос қилиб қолдириш, ўзаро мажлис қуриб маслаҳатлашишни ҳам қойиллатади.

11. У вақтининг 95 фоизини дарахтлар устида ўтказади. Орангутанг дарахтда ҳаракатланишга яхши мослашган.

12. Жинсий жиҳатдан эркак орангутанг 8-12 ёшда вояга етади. Урғочиси эса 14-15 ёшда пишиб етилади. Урғочи орангутангнинг ҳомиладорлик даври 8, 5 ой давом этади. У камдан-кам ҳолатларда эгизак фарзандларни дунёга келтиради. Янги туғилган маймунчаларнинг вазни 1, 5-2 килограмм атрофида бўлади. Уларни онаси 3-4 ёшга етгунча кўкрак сути билан боқади.

13. Урғочи орангутанг 7-8 йилда бир марта ҳомиладор бўлади.

14. Орангутанг ёввойи табиат қўйнида ўртача 40-50 йил умр кўради.

15. Орангутангни қўлга ўргатиш осон. У шимпанзелар каби тажовузкор эмас.

16. Орангутанг табиатан тинчликсевар, оғир-босиқ жонивор. Уларнинг қичқириғидан сира қўрқиш керак эмас. Эркаклари бир-бирини қўрқитиш учун ёки урғочини қошига чорлаганда шундай қичқиради.

17. Орангутанг сузишни умуман билмайди ва сувдан ўлгудек қўрқади. Шунинг учун у ҳаётда сув ҳавзасига яқин бормайди.

18. Уй шароитида сақланган орангутанг эгасининг яхши ва ёмон одатларини тез ўзлаштиради.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...