Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 16 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

16 март куни ҳисобингизга келиб тушиши керак бўлган пулларни назорат этиш билан банд бўласиз. Бу асосан тадбиркорларга тегишли бўлиб, айрим пуллар тўлиқ келиб тушмаслиги туфайли ёқимсиз вазиятлар юзага келиши мумкин. Пулларни тўлиқ ўтказишса яхши эди. Акси бўлса, чув тушишингиз аниқ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Баъзилар шахсий ҳаётда ёқимли вазиятларни бошдан кечиришади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун кайфиятингиз тўлиқ позитивда бўлиши кутилмоқда. Бунга дўстлардан бирининг сизга етказадиган хушхабари сабабчи бўлса не ажаб. Анчадан бери кўришмагандингиз. Мана, кўришасиз. Бунинг устига дўстингиз омадга эришаётганидан хабар топиб яна қувонасиз. Молиявий муаммолар бугун анча қийинчилик билан бартараф этилади. Лекин бунда сизнинг айбингиз йўқ. Кечқурун айримларга яқин инсони қимматбаҳо совға ҳадя этиши мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

16 мартда шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни тушга қадар уддалаб улгуришингиз тавсия этилади. Фақат шошилманг. Шошилиш муаммони кўпайтириши мумкин. Овқатланишингизга алоҳида эътибор қаратинг. Ортиқча таом истеъмол қилиш ошқозонингизга зиён етказиши турган гап. Парҳез тутишни бошласангиз яна яхши. Бу ҳар тарафлама сизга фойда беради. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишингиз сўралади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун ҳар қандай кўринишдаги учрашувлар ва ёзишмалардан воз кечинг. Айниқса, собиқ севганингиз билан боғлиқ бўлса қатъиян тақиқланади. Ўйлаб кўриш, фикрлаш вақти аллақачон етган. Айрилиқ икковингиз учун ҳам фойдали кечади. Қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этишлари мумкин. Дарҳол рози бўлинг. Пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Лекин жисмоний зўриқишлар, оғир буюм кўтаришлардан нари бўлинг. Бу саломатлигингизга путур етказади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

16 март куни қандай йўл билан бўлмасин, олис сафарга чиқишни ортга суринг. Ҳатто бу сафар катта пул келтириши керак бўлса ҳам барибир йўлга чиқманг. Саломатлигингизни хавф остига қўйишдан, шахсий муаммолар урчишидан сақланинг. Спорт билан шуғулланишни тўхтатмаганингиз маъқул. Айниқса, мушакларни бақувват торттирадиган машқлар сизга ҳозир жуда ҳам керак. Кечқурун айримлар меҳмонга боради, баъзилар аксинча меҳмон кутади. Барчаси яхшиликка иншооллоҳ.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун атрофдагилар, ҳатто, яқинларингиз билан ҳам мулоқот қилишдан сақланинг. Ҳозир эмоционал ҳолатингиз тобида эмас. Ким биландир жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Яхшиси, ёлғиз қолинг. Харидларни амалга оширмоқчи бўлганларга эҳтиёткорлик тавсия этилади. Катта чегирмали маҳсулотлар оқибатда сифатсиз чиқиб қолиши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин сут ичишингиз сўралади. Шунда уйқунгиз сокин кечади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

16 мартда сизни олқишлайдиган, мақтайдиганларга ишониб қолманг. Улар сизнинг кайфиятингизни бир пул қилишга ярайди холос. Тадбиркор бўлсангиз, йирик лойиҳаларга эҳтиёткорлик билан пул тикинг. Инқирозга юз тутишдан сақланинг. Дўстлар билан зиёфатга бориш, спртли ичимликлар истеъмолидан нари бўлишингиз тавсия қилинади. Ишларингиз кўп. Ҳозир фақат ўша ишлар билан андармон бўлишингиз лозим. Муҳаббатда зулматли лаҳзалар кутилади. Олдинга юришда эҳтиёт бўлинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи вакилларининг иши бошидан ошиб тошади. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишни бошлайсиз. Шунинг ҳисобига ишларингиз кўпаяди. Лекин барчаси яхшиликка. Аммо шахсий ҳаётни ҳам унутиб қўйманг. Айниқса, жуфтингиз билан орангизда танаффуслар кўзга ташланган бўлса, анча эътиборли бўлишингиз талаб этилади. Кечқурун фақат ўзингиз учун вақт ажратинг. Ёлғиз қолиб дам олинг, истироҳат қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

16 март куни илгари қўл силташ билан чекланган машғулотларга яна қўл урасиз ва ўтмишда хатога йўл қўйганингизни англаб етасиз. Улар сизга фақат наф келтиришига шахсан гувоҳ бўласиз. Оилалиларни ёқимли хабарлар кутади. Анчадан бери янги уй сотиб олиш ниятида юрганлар бугун орзусига етади иншооллоҳ. Муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш ҳам муваффақиятли якун топади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун эрталаб ўзингизга бир саволни бериб қийнала бошлайсиз. Нега иш ҳафтаси якун топмайди?.. Ҳа, сиз мукофот пули олиш илинжида тер тўкаётгандингиз. Аммо раҳбарларингиз бу илинжингизга лаббай деб жавоб бера қолмайди. Жуфтингиз ҳам кўп нарсаларни ваъда қилганди. У ҳам жим. Шунда фақат бир нарсага — вақти келиб ранжишингизгагина ишона бошлайсиз. Бу нотўғри. Эзгуликнинг эрта-кечи бўлмайди. Матонат, бардошнинг қулоғини бураб қўйсангиз, сизни албатта яхши кунларга етказади. Айримлар қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолиши эҳтимолга яқин.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

16 мартда баъзи дўстларимиз йога илмини ўзлаштириш пайида бўлишади. Бунинг учун муаллим топсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Молиявий муаммолар кейинги навбатга ўтади. Чунки улар эртами-кечми ижобий ҳал бўлишини яхши биласиз. Чанг-тўзонга аллергияси борлар ўзи яшайдиган уйда капитал йиғиштириш амалини адо этиши керак. Уй ҳайвонларига ҳаддан ташқари яқинлашишдан сақланинг. Айримларнинг тунда ухлаб кўрадиган туши ўнгидан келиши кутилмоқда.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун эмоционал жиҳатдан анча оғир кунни бошдан кечирасиз. Саломатликни ҳам қатъий назоратда тутишингиз талаб этилади. Йўқ, ўзингизникини эмас, яқинларингиздан бирининг саломатлигини. Нима керак бўлса, ёрдам қилишингиз савобдан бўлакни ҳадя этмайди. Молиявий масалада сиздан кузатувчанлик талаб қилинади. Шундагина эзгу мақсадларга етасиз, киссангиз пулга тўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...