АНГЛИЯЛИК АЁЛ ЭРИНИНГ 50 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН УНГА ЎЗ БУЙРАГИНИ СОВҒА ҚИЛДИ…

0

 

Англиянинг Саут-Йоркшир графлигига қарашли Ротерем шаҳрида яшовчи Трейси исмли аёл эрининг 50 ёшга тўлиши муносабати билан унга ўз буйрагини ҳадя қилди.

Маълумот беришларича, 50 ёшли Стивен Келси 2018 йил октябрида «АНЦА» деб номланган буйрак касалига учраган. Ҳафтасига уч мартадан тўрт соат давом этадиган диализ муолажасини олишга мажбур бўлган. Хасталик шундай хавфли эканки, агар унга соғлом буйрак ўрнатилмаса, организмдаги бошқа аъзоларга ҳам зиён етказиши муқаррар.

50 ёшга тўлиши арафасида 45 ёшли суюкли рафиқаси Стивенга унинг буйраги мос келганини қувонч билан маълум қилди. Буни аёл эрининг туғилган кунига совға деб атади.

— Шундай лаҳзалар бўлган эдики, — дейди Стивен. — Дард кучли келиб ўлишни истаганман. Хотиним шу хабарни етказгандан кейин йиғлаб юбордим. Албатта бу қувонч кўз ёшларим эди…

Шу йил 20 феврал куни Шеффилд шаҳар касалхонасида жарроҳлик амалиёти бошланди ва у нақ 9 соат давом этди. Врачлар янги буйракни Стивенга муваффақиятли тарзда ўрната олишди. Ҳозир эр-хотин уйда, телевизор қаршисида муолажалар олишмоқда. Стивеннинг айтишича, ҳафталик диализ муолажаси 110 минг фунт стерлингга тенг. Ундан янги буйрак ўрнатиш арзонроқ тушаркан.

— Жарроҳлик амалиёти жуда оғир ўтди, — деди эркак. — Афсусланяпман ҳам. Чунки ўзим жондан севган бир инсонга зиён етказдим.

 

loading...