Ҳамма учун севимли бўлган ифор

0

Одамлар турли хил севимли ифорларига ега бўлишлари мумкин. Баъзилар гуллар ҳидини ёқтирса, бошқалар кофе исини, яна кимлардир янги чиққан ўсимликлар ифорига ошуфта бўлади.

 

Бироқ австралиялик олимлар деярли барча одамларга ёқадиган хушбўй ҳидни топишди

Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпчилик нам йернинг ҳидини яхши кўрар екан. Бунга еса фақат тупроқ таркибида мавжуд бўлган геосмин моддаси сабаб қилиб кўрсатилган.

 

Енг қизиғи, ушбу ифорга бундан 60 йил олдин “петрикор“ дея ном ҳам берилган. Олимларнинг таъкидлашича, нам замин ҳидини севиш инсонларга авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Яъни бу сайёрамизда илк одамлар пайдо бўлган пайтдан бошланган.

 

Ернинг ўзига хос ҳидига тупроқдаги геосминдан ташқари бактериялар ва актиномицеталар ҳам таъсир қилади. Ёмғирдан кейин пайдо бўладиган сув томчилари шамол туфайли тарқаладиган моддаларни атроф бўйлаб ёяди ва шу йўл билан кўпчиликка ёқадиган ифор тарқалади.

loading...