Коронавирус белгиларини грипп ва шамоллашдан қандай фарқлаш мумкин?

0

Германиянинг Deutsche Welle нашри ЖССТ, SZ ҳамда тадқиқот ва касалликларни профилактика қилиш маркази (АҚШ)нинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда, коронавирусни грипп ва шамоллашдан қандай фарқлаш ҳақида инфографика тузиб чиқди, деб ёзмоқда daryo.uz.

Унда коронавируснинг тез-тез кўзга ташланувчи белгилари этиб, тана ҳароратининг ошиши, қуруқ йўтал кўрсатилган. Коронавирусга чалинган одамда шамоллашдаги каби аксириш умуман кузатилмаслиги, тумов ва томоқ оғриғи каби белгилар эса камдан-кам бўлиши қайд этилган.

loading...