Коронавирус сабаб ўзбекистонлик икки профессионал боксчининг жанги бекор қилинди

0

Дунё бўйлаб коронавирус пандемиясининг тез тарқалиб бораётгани натижасида кўплаб давлатлар ўз чегарасини ёпмоқда ва оммавий тадбирларни бекор қилмоқда.

28 март куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил қилиниши лозим эди. Шу куни олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ирландиялик Дарраг Фолига қарши жанг ўтказиши лозим эди. Аммо Қозоғистон томони коронавирус сабаб мазкур бокс оқшомини бекор қилди, дея манба келтиради «Gosport».

Шу куни Ғоибназаровдан ташқари ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев ҳам рингга чиқиши лозим эди.

loading...