Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 17 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун ишларингиз кўп бўлади. Қаерларгадир бориб иш битиришингиз керак, тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан муҳим келишувларга эришишингиз лозим бўлади. Агар бўлмағур хаёлларни миянгиздан чиқариб ташламасангиз, ўзингизни ўзингиз боши берк кўчага олиб кириб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Йирик лойиҳалар устида иш бошлаган бўлсангиз, жамоавий ҳаракатларга эътибор қаратинг. Қўшимча даромадли ишларни адо этиш кечқурун киссангизни пулга тўлдиради.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

17 март куни ишхонангизда ҳамкасблардан бири билан ади-бади айтишиб қолишингиз жиддий кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин. Айб сизда эмас, ҳамкасбингизда бўлади. Айнан у сизга ҳақоратларга қоришиқ сўзларни айтиб вазиятни чигаллаштиради. Ғийбатчиларнинг ғийбатлари, ортингиздаги висир-висирлар тек туришга қўймайди. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири билан орангизда ёқимли суҳбат кечиши кутилади. Шу суҳбат кайфиятингизга қайтадан позитив ҳадя этса ажаб эмас.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Бугун эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар қўшимча куч ва имкониятларга эга бўлишади. Шунинг натижасида ҳар қандай кўнгилсизликларни осонлик билан енгиб ўтасиз. Кузатувчанлик, қатъият моддий аҳволингизни яхшилашда жуда асқотади. Шуни унутманг. Саломатлик масаласида партизанларча иш тутишингиз ярамайди. Бирор ерингиз оғрий бошладими, дарров врач қабулига боришингиз тавсия этилади. Ўзингизни ўзингиз даволашингиз нотўғри бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

17 мартда техника билан боғлиқ ишда ишловчилар ҳар қандай импровизациядан воз кечишлари керак. Чунки бу сизга ижод эмаски, фантазия ёрдамида исталган амалга қўл ураверсангиз. Ишхонангиздаги раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни ўз вақтида сифатли адо этишга ҳаракат қилинг. Пулдан хавотир олманг. У албатта бўлади иншооллоҳ. Кечқурун бир воқеа юз берадики, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Ишқилиб, яхшиликка бўлсин.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугунги кунингиз туйғулар, эмоциялар, романтикага жуда бой бўлади. Муҳаббатингизнинг мўъжизаларидан лол қоласиз. Аммо хаёлпарастликка ҳаддан ташқари берилиб кетманг. Ҳаётга, ишга реал кўз билан боқишингиз шарт. Куннинг иккинчи ярмида сизни хизмат сафарига юборишлари мумкин. Асло бош торта кўрманг. Хизмат сафари сизга моддий манфаат келтиради. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

17 март куни ҳар бир лаҳзани қатъий ҳисоб-китобда ушласангиз, омад келди деяверинг. Кун давомида сиз томонингиздан хафагарчиликлар, хатоликка йўл қўйишлар кўзга ташланмайди. Ҳамкасбларга нисбатан жиддий муносабатда бўлишингиз тавсия этилади. Уларга сир бой берманг. Ёлғизлар бугун кечқурун романтик учрашувга чиқишни режалаштиришганди. Афсуски, нимадир сабаб бўлиб учрашув ортга сурилади. Худонинг куни кўп. Бугун бўлмаса, эртага-да.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун аввалдан қолиб кетган зарарли одатларни ташлаб, росмана ҳаётга ошно тутишингиз талаб этилади. Уйқудан уйғонибоқ шу ишни бошлашингиз керак. Пулларингиз бугун етарли бўлади. Ҳар қандай турдаги харидларни амалга ошира оласиз. Ҳатто, қимматбаҳо буюмлар олсангиз ҳам пулларингиз қилт этмас даражада бўлади. Бунақасига одамзод камдан-кам ҳолатларда дуч келади. Фойдаланиб қолинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюради.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

17 мартда ишхонангизда зиммангизга юкланган вазифаларни кўнгилдагидек адо этиб раҳбарларнинг олқишларига сазовор бўласиз. Аммо шахсий ҳаётингизда муаммолар мавжуд. Жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларни мустаҳкамлай олмай ҳалок бўласиз. Характерингизни ўзгартиришингиз лозим бўлади шекилли. Кечки пайт бошқа бир манзилга сафар уюштирасиз. Сафар сизга ҳақиқий руҳий ҳашаматлар ҳадя этади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун ташқи қиёфангиз эмас, ички дунёнгиз ҳақида кўп ўйлашингиз зарур. Агар кимлардир янги ишга жойлашиб, биринчи куни иш бошлаётган бўлса, нафақат ички дунё, балки ташқи қиёфасига ҳам алоҳида эътибор қаратишлари тавсия этилади. Киядиган кийимларгача дид билан танланг. Токи илк иш кунингизданоқ ҳамкасбларни ҳайратда қолдира олинг. Кечқурун яқин дўстлардан бирига қўнғироқ қилишингиз керак. У сизга муҳим бир хабарни етказиши мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

17 март куни бажарадиган ишингизга қанчалар масъулият билан ёндашсангиз, натижаси шунча ижобий кечади. Ҳамкасблар билан шахсий ҳаётга оид мавзуда камроқ суҳбатлашинг. Шунда ортингиздан ғийбат қиладиганлар бўлмайди. Муҳаббатда нималарнидир қўлдан бой берган бўлсангиз, сира афсус чекманг. Уларни қайтадан қўлга киритиш учун интилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга кўпроқ эътибор қаратинг. Туйғуларингиз софлигини амалда исботланг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бугунги овқатланиш рационингизга салатлар, сметана ва шу каби фойдали маҳсулотларни қўшиб олсангиз, сира камлик кўрмайсиз. Баҳор илик узилди фасли. Кўпроқ кўкатлар истеъмоли тавсия этилади. Дўстларингиздан бири айтмаган гапингизни айтдига чиқариб сизга бўҳтон ёғдириши мумкин. Ранжиманг. Арқонни узун ташлаб қўйинг. Бир кун албатта миси чиқади. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида кичик оилавий байрам ташкил этилиши кутилади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

17 мартда кунингиз бемаъни суҳбатлар, ёқимли лаҳзалардан иборат бўлиши кутилмоқда. Уларнинг барчасини ҳазм қилиш оғир албатта. Устига устак ишхонангизда ҳам шундай ҳолатлар кузатилади. Куннинг иккинчи ярмида муҳим ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келади. Бу ишда ҳуқуқшунос ёрдамисиз ижобий натижага эриша олмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...