ХИТОЙ КОРОНАВИРУСИ. 16 МАРТ ТАФСИЛОТЛАРИ…

0

 

16 март ҳисоби бўйича дунёда жами вирус юқтирганлар сони 169 минг 374 кишига етди. Вирус 158 та давлатга етиб борди.

Хитойда умумий коронавирус юқтирганлар сони ҳозир 80 минг 884 кишини ташкил этмоқда. Сўнгги бир кеча-кундузда 20 киши вирус юқтирган. Ўлим топганлар сони 3199 кишини ташкил этди. Тузалиб чиққанлар 66 минг 911 кишидан иборат бўлди.

Италияда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 24 минг 747 кишини ташкил этмоқда. Сўнгги бир кеча-кундузда 3590 киши вирус юқтиргани аниқланди. Жами ўлим топганлар 1809 киши, сўнгги бир кеча-кундузда 368 киши оламдан ўтган.

Эронда жами вирус юқтирганлар 13 минг 938 киши, сўнгги бир кеча-кундузда 1209 киши вирус юқтирган. Ўлим топганлар 724 кишидан иборат. Сўнгги бир кеча-кундузда 113 киши вафот этган.

Жанубий Кореяда 8162 киши коронавирус юқтирган. Шуларнинг 76 нафари сўнгги бир кеча-кундузга тўғри келади. 75 киши оламдан ўтди. Сўнгги бир кеча-кундузда 3 киши вафот этди.

Испанияда 7845 (сўнгги бир кеча-кундузда 1454 киши) киши коронавирусга учраган. 292 киши (сўнгги бир кеча-кундузда 97 киши) оламдан ўтган.

Германияда коронавирус юқтирганлар 5813 кишини ташкил этмоқда. Сўнгги бир кеча-кундузда 1214 киши вирус юқтирган. Жами 11 киши ўлим топган. Сўнгги бир кеча-кундузда 2 киши оламдан ўтган.

Францияда вирус юқтирганлар сони 5423 нафардан иборат бўлди. Сўнгги бир кеча-кундузда 954 киши коронавирус юқтирган. 127 киши ҳалок бўлган. Шуларнинг 36 нафари охирги бир кеча-кундузга тўғри келди.

Швейцарияда 2217 киши коронавирус юқтирган. Сўнгги бир кеча-кундузда 842 киши коронавирусга чалинган. Ўлганлар сони 14 нафар, шуларнинг 1 нафари сўнгги бир кеча-кундузга тўғри келмоқда.

Нидерландияда 1135 киши коронавирус юқтирган. Сўнгги бир кеча-кундузда 176 киши хасталанган. Ўлганлар сони 20 нафарга етган. Шуларнинг 8 нафари охирги бир кеча-кундузга тўғри келган.

Англияда коронавирусга чалинганлар сони 1391 кишига етди. 251 киши сўнгги бир кеча-кундузда вирус юқтирган. 35 киши оламдан ўтган. Шуларнинг 14 нафари 15 дан 16 мартга ўтар кечаси қазо қилган.

Астағфирилло!!!

 

loading...