ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ЕР САЙЁРАСИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Ер сайёрасининг энг кам одам яшайдиган ҳудуди Гренландиядир.

2. Ер қатлами плиталардан ташкил топган.

3. Агар ерни сиқиб боулинг шари ҳажмига келтирилса, у ҳақиқий шардан ҳам силлиқроқ бўларди.

4. Еримизни «қора туйнук»ка айлантириш учун уни 2 сантиметрли шар ҳолатига тушириш керак бўлади.

5. Ер қатламининг ўртача қалинлиги 30 километрга тенг. Тоғли ҳудудларда бу қалинлик 80 километргача етади.

6. Фазо расман 100 километр баландликдан бошланишига қарамай, 19 километр юқорида одам скафандрсиз туриб қолса, томирларидаги қон билқиллаб қайнаган бўларди.

7. Ерда бир кеча-кундуз аслида 24 соат эмас, балки 23 соат 56 дақиқа-ю 4 сониядан иборат.

8. Ернинг 70 фоиз қисми сувдан ташкил топган. Худо кўрсатмасин, агар иқлимнинг оммавий исиши бошланса, бу фоиз кескин камайиб кетади.

9. Ҳозирги кунда Ер атрофида 22 мингга яқин сунъий объектлар учиб юради. Уларнинг диаметри 10 сантиметрданга тенг. Бу объектлар одатда фазодан тушган чиқиндилар, ракеталар қолдиқларидан иборат.

10. Қадимда сайёрамизда кислород миқдори жуда кўп бўлган экан. Шунинг учун ҳам динозаврлар улкан даражага етишган бўлса ажаб эмас.

11. Ҳар куни Ернинг устки қисмига 8 миллионтадан ортиқ чақмоқ келиб урилади.

12. Ер юзидаги жами сувнинг 3 фоизигина истеъмолга яроқли.

13. Тинч океаннинг умумий майдони ер юзидаги жами қуруқликдан бир неча маробата катта.

14. Тинч океанда бир миллиондан ортиқ тирик мавжудот яшайди.

15. Бактериялар ер юзида кислород пайдо бўлишидан олдин, тахминан 3, 5 миллиард йил аввал ҳам яшаган.

16. Ер қадимий илоҳлар номи билан аталган ягона сайёрадир.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...