ЗАВОРОТНЮКНИНГ ЭРИ КЛИНИКАГА КЎЧИБ ЎТДИ…

0

 

Россияда машҳур актриса Анастасия Заворотнюк анчадан бери бош мия саратонидан азобланаётгани ҳақида кўп ёзганмиз. Сўнгги маълумотларга кўра актрисанинг эри, фигурали учиш устаси Петр Чернышев ҳам клиникага кўчиб ўтди. Мақсад битта. Хотинини доимий равишда назоратда ушлаш, парваришлаш. Петр ҳар куни асосий вақтини Барвихдаги Анастасия ётган клиникада ўтказмоқда. Баъзида бирров ишхонасига бориб келади. Лекин тез қайтади. Кейин хотини учун зарур маҳсулотлар, иммунитетни кўтарадиган махсус овқатлар олиб келади.

Заворотнюкни туққан онаси ҳам тез-тез кўргани келади. Кун бўйи бирга ўтириб, кечқурун ортга қайтади. Бир сўз билан айтганда, яқинлари Настяни ёлғиз қолдирмасликка ҳаракат қилишмоқда. Барчалари актриса тузалиб кетишига умид боғлашган.

Оллоҳ шифо берсин!!!

 

loading...