НАТО СОБИҚ БОШ КОТИБИ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ…

0

 

НАТО собиқ бош котиби Хавьер Солана коронавирус юқтиргани аниқланди. Ҳозир 78 ёшли Солана Мадриддаги касалхонага ётқизилган. Врачларнинг гапига қараганда, собиқ бош котиб ўзини ёмон ҳис этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Хавьер Солана 1995-1999 йиллар оралиғида НАТО бош котиби лавозимида фаолият юритган. 2009 йилга қадар Европа иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича расмий вакили бўлган.

Испания бош вазири Педро Санчеснинг рафиқаси Бегони Гомес, тенглик масалалари бўйича вазир Ирина Монтеро, ҳудудий сиёсат ва давлат хизматлари бўйича вазир Каролина Дариаслар ҳам коронавирус юқтириш оқибатида карантинга туширилган.

Испанияда коронавирус юқтирганлар сони ҳозирги кунда 8000 нафарга етди.

loading...