O’zLiDeP депутатлари ижтимоий тармоқ орқали қонун лойиҳаларини муҳокама қиляпти

0

Хабарингиз бор, Ӯзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланди. Кеча Вазирлар Маҳкамасида бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида мамлакатимизда инфекциянинг тарқалишини олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Ушбу вируснинг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида бугундан бошлаб барча оммавий тадбирлар, мажлислар, йиғилишлар ўтказилиши бекор қилинди.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари ижтимоий тармоқ орқали, онлайн режимда мамлакатимиз ҳаёти учун муҳим бўлган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилмоқда.

O’zLiDeP матбуот хизмати

loading...