Тезкор: ЕВРО-2020 бу йил ўтказилмайди!

0
2020 йилда бўлиб ўтиши керак бўлган Европа чемпионати коронавирус хавфи туфайли 2021 йилга қолдирилди.

Бу хабарни шунингдек Норвегия футбол федерацияси ҳам тасдиқлади.

Олдинроқ, Англия, Испания, Италия, Франция, Германия ва бир қатор мамлакатлар чемпионатлари тўхтатилган эди.

Ҳозирги вақтга қадар коронавирусга 186,993 инсон чалинган бўлса, уларнинг 7477 нафари вафот этган.

Кейинги йилда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати ўйинлари ёзда, аниқроғи 11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтади.

loading...