Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 18 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида қайсидир иш билан йўлга отланишингиз кутилади. Ҳатто, яқинларингизни ҳам огоҳлантиришга улгурмаслигингиз мумкин. Лекин ташвишланишга ҳожат йўқ. Сафардан уларга совғалар олиб келасиз. Шу баҳонада моддий аҳволингизни яхшилаб оласиз. Ишингизга оид янги ғоялар бўлса, ҳамкасбларга гуллай кўрманг. Кўз тегади. Тадбиркорларнинг бизнес режаси ҳуқуқий жиҳатдан пишмаганлиги сабабли йўққа чиқиши мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

18 март куни саломатлигингиз аъло даражада бўлишига қарамай, кайфиятингизда позитив кўзга ташланмайди. Яқин кишингиз ҳақида қаттиқ қайғуришингиз мумкин. Шунинг оқибатида уйдан ташқарига чиққингиз ҳам келмайди. Дам олинг, кайфиятни жойига келтиринг. Ҳаммаси ўтиб кетади. Эмоция етовида қолиб кетманг. Муаммолар бўлса ўз вақтида бартараф этилади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Куннинг биринчи ярмида кутилмаганда мукофот пули олишингиз мумкин. Раҳбарларингиз ишингизни юқори баҳолайди. Хурсанд бўлаверинг. Кун давомида шоколад, газланган ичимликлар ва чипсларни унутинг. Улар сизга ҳеч қачон фойда келтирмайди. Бўтқалар, товуқ шўрва истеъмол қилинг. Ошқозонингиз албатта мамнун тортади. Эрталаб бадантарбияни ҳам унутиб қўймаслигингиз тавсия этилади. Айниқса, бўғимлар оғришидан безовталанаётганлар бадантарбияни ўтказиб юбормасликлари зарур.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

18 мартда бошлаган ишларингизни охирига етказишингиз сўралади. Айниқса, бу иш моддий аҳволингиз тез фурсатда яхшиланиши билан боғлиқ бўлса, ортга суриш, чўзиш ярамайди. Молиявий масала булутсиз эмас. Шунинг учун тезроқ бу муаммони бартараф этишингиз керак. Қўли эгрилар билан баҳслашишдан тийилинг. Улар сизни ҳам ҳаромнинг домига тортиб кетиши ҳеч гап эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Ишхонангизда бугун шу қадар ҳаракатчан, ташаббускор ходимга айланасизки, ҳамкасблардан тортиб раҳбарларгача ҳайратдан ёқа ушлаши тайин. Худди шу хислат билан унча-мунча оғир ишларнинг ҳам додини бера оласиз. Кун давомида электрон алоқа қутингизни кўздан ўтказиб туришни унутманг. Муҳим хабар келиб тушиши мумкин. Балки муҳим ҳужжатлар ҳам келар. Улар ёрдамидагина олдинга интила оласиз. Рўзғорингиздаги барча муаммолар фантастик тезликда ижобий ҳал бўлади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

18 март куни эрталабдан энг жиддий деб ҳисоблаган муаммоларни бартараф этасиз. Бугун ҳар қандай турдаги учрашувга ҳам кечикмасдан боришингиз талаб этилади. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар юзага келиши мумкин. Тайёр туринг. Яқин инсонингиз билан муносабатларда муаммо бўлмайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажа олиш вақти етганини унутиб қўймасликлари керак. Бугун атмосферада магнит бўронлари ҳам бошланиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун асосан шахсий ишлар билан банд бўлишингиз керак. Ўзгалар ҳаётига зинҳор аралаша кўрманг. Ўзингизда ҳам муаммолар тўлиб ётибди. Кечқурунга бирор иш ёки тадбирни режалаштирмаганингиз маъқул. Барибир худонинг айтгани бўлади. Вазиятга бўйин эгишга мажбур бўласиз. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлардан бири қўнғироқ қилади. Бу эмоционал ҳолатингизга қайсидир жиҳатдан таъсир кўрсатиши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

18 мартда кимлардир сизга сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф қилиши кутилмоқда. Аслида сиз бундай танаффусларга тайёр эмасдингиз. Аммо розилик билдиришга мажбурсиз. Моддий аҳволингиз шунга мажбур этади. Суюкли инсонингиз билан мулоқотда фақат интуицияга қулоқ тутинг. Юракка қулоқ тутсангиз, у алдаб қўйиши мумкин. Кейин ўзингиз қийналиб юрасиз. Молиявий аҳволингизни яхшилаш масаласи ижобий, ортиқча асаббузарликларсиз ҳал бўлиши ҳақиқатга яқин. Қачонлардир сиздан қарз олганлар қарзини қайтаради.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун олдиндан нимани кўнглингиз сезган бўлса, ўша нарса ҳақ бўлиб чиқади. Бу масалада экстрасенсларни ҳам ортда қолдирасиз-ов! Фақат шахсий ҳаётингизда ёқимли лаҳзалар кўзга ташлана қолмаслиги ёмон. Ҳаёт йўли нотекисликлардан иборат-да. Чидайсиз. Ёлғизлар бугун кун давомида бўлғуси жуфти билан танишса, ишониб қолишга шошилмасликлари зарур. У инсонни аввал яхшилаб ўрганишингиз лозим бўлади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

18 март сиз учун асабий ўтади. Бир қатор ёқимсиз учрашувларни бошдан кечирасиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ниманидир ваъда қилиб ваъдасининг устидан чиқмаслиги яна сизни асабийлашишга мажбур этиши мумкин. Фирибгарлар ҳам айнан бугун ғимирлаб қолишади. Тадбиркор бўлсангиз, бирор катта ишга пул тикишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, эътиборли бўлинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Эрталаб ўрнингиздан қўзғалгингиз келмайди. Нуқул ухлагингиз, дам олгингиз келаверади. Бир сўз билан айтганда, дангасалик забтига олади. Афсуски, дам олишга вақт йўқ. Ишларингиз бошингиздан ошиб-тошиб ётибди. Оила қурмаганлар муҳаббатда айрим хатоликларга йўл қўйишлари эҳтимолга яқин. Тирик одам хато қилади-да. Шуни деб ёниб-куйишингиз тавсия қилинмайди. Кечқурун узоқ вақт тоза ҳавода пиёда сайр қилиб юринг. Ухлашдан олдин сут ичинг. Тушларингиз сутдек беғубор кечади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

18 мартда ёлғизларнинг шахсий ҳаётида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланади. Сиз бўлғуси жуфтингизни учратиш асносида танлаш имкониятига эга бўласиз. Лекин бу масалада жуда эҳтиёткорлик зарур. Ҳаёт билан ўйнашиб, ҳазиллашиб бўлмайди. Арзимас хатолик ҳам бутун умрингизга татиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда фантастика, иллюзиядан нари бўлсангизгина бахт топишингиз енгиллашади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here