ЮЗ ЙИЛДАН КЕЙИН КЎМИЛГАН МУРДА…

0

 

Англиянинг Сандерленд шаҳрида яшаган Мейми Стюарт 1919 йили ўлдириб кетилган. Орадан 100 йил ўтибгина унинг жасадини дафн этишди.

Гап шундаки, Мейми Стюарт раққоса бўлиш ниятида ота-онасидан рухсат олиб шаҳарга кетиб қолган. 1918 йили Жорж Шоттон исмли муҳандисга турмушга чиққан. Охирги марта 1919 йили ота-онаси билан боғланиб гаплашган. Шундан кейин ғойиб бўлган. Ўшанда Меймининг ёши 26 да эди. Ота-онаси қизидан дарак бўлавермагач, унинг ғойиб бўлгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар берган.

Милиционерлар Меймининг эри Шоттонни қўлга олишган. Сўроқ қилишган. Айнан ундан хотинини ўлдирганликда гумон қилишган. Бироқ етарлича далил топа олишмаган. Барибир уни икки хотинлиликда айблаб турмага тиқишган.

1961 йили Стюарт жасади қолдиқлари Уэльсдан топилган. Ўша вақтга келиб Шоттон оламдан ўтиб кетганди. Шунга қарамай, барибир Меймининг ўлимида ундан гумон қилаверишди.

2019 йили телеканаллардан бирининг мухбирлари Стюартнинг жияни Сьюзи Олдноллга қўнғироқ қилиб, аммасининг жасади қолдиқлари ҳануз суд лабораторияси шкафида сақланаётганини айтишди. Олднолл оёққа турди.

— Мен руҳоний эмасман, — деди Олднолл. — Лекин аммам раҳматлининг қачонлардир ўлдирилиб, мурдаси ғорга беркитилгани, у ерда 40 йил қолиб кетгани, кейин 60 йил суд лабораторияси шкафида ётиши мени даҳшатга солди. Ахир, руҳи ҳануз чирқиллаб ётгани ҳақиқат-ку! Танаси ирим-сиримларга амал қилиб дафн этилмаса, руҳ албатта чирқиллайди-да!..

Шундай қилиб, Олднолл эри билан биргаликда 2019 йил декабрида аммаси раҳматли Мейми Стюартнинг жасади қолдиқларини қабристонга дафн этди.

Астағфирилло!!!

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here