БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

 

* * *

 

Йигит танишига деди:

— Кеча итимни қорни очса уч марта ҳуришга ўргатдим. Кун бўйи шу иш билан банд бўлдим.

Улар бир ҳафтадан сўнг учрашиб қолишди ва таниши сўради:

— Хўш, ўргатолдингми?

— Ишонасанми, энди ўзим уч марта ҳуриб бермагунимча, итим ҳеч нарса емаяпти.

 

* * *

 

Котиба директор кабинетига бир йигитни бошлаб кирди:

— Ўртоқ бошлиқ, мен олдингизга қаллиғимни олиб келдим. Сизнинг қари, кал ва хунук эканингизга ишонч ҳосил қилсин дедим!

 

* * *

 

Икки эркак суҳбатлашяпти:

— Ўғлингиз мактабни тугатгач, нима билан шуғулланмоқчи?

— Агар буёғига ҳам худди ҳозиргидек ўқиса, мактабни тугатиши билан нафақага чиқади.

 

* * *

 

Она ўғлига деди:

— Уят эмасми? Яна синф раҳбаринг устингдан шикоят қилди! Дадангдан ўрнак олсанг бўлмайдими? Яхши хизмат қилгани учун қамоқхонадан муддатидан олдин чиқариб юборишибди.

 

* * *

 

Гулдаста кўтариб кетаётган йигитни таниши кўриб қолиб сўради:

— Қаерга кетяпсан?

— Бошлиғимизникига.

— Тинчликми?

— Қизининг қўлини сўрамоқчиман.

— Қайси бирининг? Ахир, бошлиғингнинг икки қизи бор!

— Агар бошлиғимнинг кайфияти яхши бўлса, кичигини, мабодо ёмон бўлса, каттасининг қўлини сўрайман.

 

* * *

 

— Яхши қиз, тижорат билан шуғулланишни истайсизми?

— Ҳа, фақат ойим билмасин!

 

* * *

 

Самолётга чиқмоқчи бўлаётган аёлни милиционер тўхтатиб деди:

— Хоним, самолётга ит билан чиқиш мумкин эмас.

— Вой, бу ҳақиқий ит эмас, юмшоқ ўйинчоқ-ку!

— Барибир мумкин эмас. Бизга зотининг фарқи йўқ!!!

 

* * *

 

Бир йигит руҳонийдан сўради:

— Миллионерлар ҳам жаннатга тушадими?

— Албатта.

— Одамхўрлар-чи?

— Ҳеч қачон.

— Миллионерни еб қўйган одамхўр-чи?

 

* * *

 

Одамхўрлар орасида беш йил яшаб қайтган саёҳатчи гапини тугатгач, уй бекаси деди:

— Вой худойим-ей!.. Сизни хафа қиладиган бўлдик-да, меҳмон!

— Нега?

— Бугунги овқат фақат қўй гўштидан эди.

 

* * *

 

Одамхўрлар ўлжанинг исмини сўрашди.

— Исмимни нима қиласизлар?

— Таомнома учун керак.

 

loading...