Депутатлар ҳукуматдан шифокорларнинг ойлигини оширишни сўради

1

«Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзолари Гулбаҳор Саидғаниева, Шуҳрат Полвонов шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини ошириш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ойлик маошини ошириш масалаларини кўтармоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Депутатлар, хусусан, юқумли касалликлар шифохоналарида ишлаётган шифокорлар ойлик маошини бир неча баробарга оширишни таклиф этмоқда.

Депутатларнинг фикрича, бирламчи тиббиёт муассасаларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар маошини кўтариш вақти келган. «Чунки бугун аҳоли саломатлигини сақлаш, айниқса, бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирусдан одамларни асраш, ундан талафотларсиз чиқиш учун астойдил меҳнат қилаётган соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш зарур», — дейилади хабарда.

Daryo.uz

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Юқумли касалхоналар бўлмайди, юқумли касалликлар шифохоналари бўлади, кейин талафот сўзи ҳам нотўғри ёзилган.

Comments are closed.