Ҳиндистоннинг Байга халқи: Уларни нима учун «панда одам» деб атайдилар? (+фото)

0

Ҳиндистонда шундай халқ мавжудки, одамлар уларни панда дея аташади. Ушбу инсонларнинг ҳаёт кечириш тарзи қизиқарли бўлиб, урф-одатлари бугунги кунга қадар сақланиб қолган. Банга халқи одамларининг умумий сони 20 000 кишидан ошмайди. Аммо, шунга қарамай уларнинг аниқ миқдорини айтиш жуда қийин иш. Ушбу қабиласифат халқ вакиллари орасида ҳисоб-китоб ишларига эътибор қаратиб ўтирилмайди.

Байга одамлари нима билан шуғулланишади?

Панда одамлар фақатгина ўрмон ҳудудларида ҳаёт кечиришади, аммо ов қилиш ва термачилик улар учун биринчи ўринда эмас. Бу одамлар ерга ишлов бериш ва ҳосил олиш орқали кун кўришади. Бунинг учун керак бўлса дарахтларни кесиб, ўсимлик экиш учун катта ҳудудларни бўшатишга ҳаракат қиладилар.

Энг қизиғи, улар тупроқни ҳайдамай экин экишади. Бу нарса уларнинг эътиқодлари билан боғлиқ – ҳиндлар учун ер онадек азиз ҳисобланади. Агар уни ҳайдайдиган бўлсалар, бу она ернинг кўксига тиғ уриш билан тенг бўлар эмиш.

Панда одамлар тупроқнинг жони бор эканлигига жуда қаттиқ ишонишади. Айнан шу сабабли ҳам ернинг бир қисмида деҳқончилик қилишмайди, битта ҳудуддан катта ҳосил олишни инсофсизлик деб билишади. Оқибатда улар ҳар йили ўзларининг яшаш жойларини ўзгартирадилар.

Байга халқ одамлари деҳқончилик билан бир қаторда ов қилиш, табиат неъматларини йиғиш билан ҳам шуғулланишади.

Бошқа халқлар билан бўлган муносабати

Байга одамларини киришимли ва дўстона халқ дейиш жуда қийин, шу сабабли ҳам улар бошқа халқ вакиллари билан мулоқот қила олишмайди.

Байга одамлари ўзларига мансуб бўлмаган инсонлар билан мулоқот қилган жамоадошларини жиноятчи деб билишади.

Татуировка ва қизиқишлар

Ушбу халқ вакиллари татуировкаларни ҳаддан ташқари яхши кўришади. Уларни аксарият ҳолатларда эркаклар эмас, аёллар ўз танасининг турли қисмларига чиздириб оладилар. Қизлар эса кимнинг татуировкаси чиройли экани борасида бир-бирлари билан беллашишга ҳам тайёрлар.

Татуировкаларни чизиш билан мазкур кўникмани ўз аждодларидан ўзлаштириб олган усталар шуғулланишади.

Нима учун Байга одамларини Ҳиндистондан ҳайдамоқчи бўлишган?

Бундан таҳминан ярим аср аввал Ҳиндистон ҳукумати вакиллари Байга одамларини яшаш жойларидан кўчириб юборишга қарор қилганлар. Бунинг расмий сабаби эса йўлбарсларнинг табиий равишда кўпайишларига ҳалал бермаслик бўлган. Аслида эса ҳукумат вакиллари уларнинг ҳудудларини ўзлаштириб олмоқчи бўлгани, панда одамларни эса қулга айлантиришни режа қилгани таҳмин этилади.

Бугунги кунда ҳукумат вакиллари уларга қарши чиқиш учун уринаётган бўлса ҳам, Байга одамларини мамлакатнинг турли ҳудудларида учратиш мумкин. Аммо ушбу халқ вакиллари кун келиб раҳбарият томонидан қайта таъқиб қилинишлари ҳақида жуда яхши билишади.

loading...