Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари генерал-майор Ботир Турсунов лавозимидан озод қилинди

0

Кеча, 16 март куни генерал-майор Жўраев Рустам Мирзаевич Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган эди.

Миллий гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-полковник Тошматов Баҳодир Ҳамидович бошқа лавозимга тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари генерал-майор Турсунов Ботир Ражабович ҳам бошқа лавозимга тайинлангани маълум қилинди.

Собиқ раҳбарларнинг айнан қандай лавозимларни эгаллаганликлари ҳақида ҳозирча расман маълумот берилмаган.

loading...