Тошкентда прокуратура ходими маст ҳолатда ЙТҲ содир этгани айтилмоқда

0

Кеча, 17 март санасида тунги соат 03.00 да Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Ласетти» иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Пойтахт ИИББнинг хабар қилишича, 27 ёшли Жавоҳир Я. “Ласетти” (давлат рақами 01 Х 771 СА) автомашинасида бошқарувни йўқотган ва темир тўсиққа бориб урилган. Натижада ҳайдовчи шифохонага тан жароҳатлари билан ётқизилган. ИИББнинг қўшимча қилишича, автомашинадан ҳайдовчининг ҳужжатлари топилмаган.

Кун.уз‘нинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича автомобилни бошқарган Жавоҳир Я. Учтепа туман прокуратураси ходими ҳиосбланади. У автомобилни бошқарган вақтда маст ҳолатда бўлгани таҳмин қилинмоқда. Воқеа юзасидан кун.уз таҳририяти Бош прокуратура матбуот хизматига мурожаат қилган, лекин жавоб ололмаган.

loading...