Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 19 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

19 март куни асосан сукут сақлашингиз тавсия этилади. Бу, айниқса, ишхонангизда фойда беради. Қандайдир ғалатомуз одам билан бўлиб ўтадиган учрашув барча режаларингизни ўзгартиришга мажбур этиши мумкин. У одам ҳадеганда йўлингизга ғов бўлиб асабга тегиши мумкин. Лекин жанжал кўтаришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Жанжал яхшилик келтирмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун бахтли ва ташвишсиз ҳаётга эришиш йўлида нима қилиб бўлмасин муаммолардан нари бўлишни истаб қоласиз. Лекин бу амални ястаниб ётганча адо этиб бўлмайди. Ўрнингиздан туриб ҳаракатлар содир эта бошлашингиз зарур. Ўзингизга тегишли юкларни бировнинг елкасига илишдан нари бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири ажойиб бир воқеани айтиб бериб кайфиятингизни кўтариши мумкин. Шу баҳонада чалғийсиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

19 мартда кўпроқ пул ҳақида ўйлайсиз. Айнан ўша пул ҳаётга реал, ўзингизга ишонган ҳолда, хотиржам боқишингизга ёрдам беради. Оладиган даромадингиз кайфиятга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам, ҳатто, соғлиғингизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Серқатнов йўлларда ҳушёрликни оширишингиз талаб этилади. Кимлардир ўтмишдаги ўзига яқин бўлган бир инсонни тасодифан учратиб қолиши кутилади. Ҳойнаҳой, у ўтмишдаги илк муҳаббатингиз бўлса керак.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун ирода кучингизни ишга соладиган кун. Иш қанчалар оғир бўлмасин, чидашингиз зарур. Сизга ёрдам берадиганлар топилади. Сира ташвиш чекманг. Овқатланишда ҳам эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Ширинликлар, қовурилган, дудланган маҳсулотларни ейишдан тийилинг. Ошқозонингиз уларни кўнгилдагидек ҳазм қила олмайди. Режимга амал қилмасангиз, саломатлигингизда муаммо чиқиши ҳеч гап эмас.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

19 март куни ишни спорт ва пиёда сайр билан уйғунлаштирсангиз, зиён қилмасди. Лекин меъёрни билишингиз шарт. Харидларни амалга оширишда олдин маҳсулотнинг нархини аниқланг. Ана шундан кейингина пул тўлашга ошифта бўлинг. Оилада яқинларингиз асабингизга тегадиган музокараларни бошлаши эҳтимолга яқин. Бу музокараларни бошқа кунга қолдирганингиз маъқул. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Қайсидир масалада иккиланишлар бўлса, шу масаладан хабардор одамларга маслаҳат солганингиз дуруст. Бунинг учун тортиниб ўтиришнинг кераги йўқ. Бугун иш кўп бўлади. Шуни ҳисобга олинг. Молиявий муаммоларни тижоратчи танишлар ёки дўстлар ёрдамидагина бартараф эта оласиз. Куннинг иккинчи ярмида бизнесига эга одамлардан кимдир шериклик таклиф этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Рози бўлманг. Бизнес сизнинг ишингиз эмас.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

19 мартда ҳеч нарсага вақт етказа олмай ҳалак бўласиз. Режаларингиз шунчалар кўпки, қай бирини тўлиқ якунлашга ҳам ҳайрон бўласиз. Хизмат сафарлари, учрашувлар, ёлғизлар учун романтик учрашувлар ҳозир-у нозир бўлади. Йўқ, уларнинг биринигина танлашингиз керак. Акс ҳолда кўнгилсизликлар кўндаланг туриши ҳеч гап эмас. Анчадан бери сизга бир ишда шерикчилик таклиф этиб келаётган инсон билан куннинг иккинчи ярмида суҳбатлашасиз. Суҳбат қизиқарли кечади. Лекин аниқ жавоб айтишга шошилманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун майда-чуйда ишлар, ҳужжатлар ва ўтмиш хотираларига кўмилишингиз кутилмоқда. Бу ҳолатдан сизни чиқариб олиш ҳеч кимга насиб этмаслиги мумкин. Тоза ҳаво эса чиқара олади. Агар узоқ вақт тоза ҳавода пиёда сайр қилиб юрсангиз, чалғийсиз. Рўзғордаги муаммоларни бир силташда бартараф эта олмайсиз. Айниқса, муаммо таъмир билан боғлиқ бўлса, анча вақт ажратишингиз зарур бўлади. Аммо бу ишни ҳам ортга сура кўрманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

19 март куни омадга эришиш ёки эришмаслик ўз қўлингизда бўлади. Агар қатъиятли бўлсангиз, кузатувчан одамга айлансангиз, омад узоқ кутдирмайди. Уй таъмирини мўлжаллаганлар олдин қурилиш ашёларини сотиб олиши лозим. Кейинга сурадиган бўлсангиз, то қишга қадар ҳам вақт ажрата олмай қийналасиз. Пуллар ҳам йўналишини ўзгартиравериб хит қилиши мумкин. Техник ишларда, электр токига ишловчи ускуналар билан муносабатда эҳтиёткор бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун жуда катта ҳажмдаги ишларни адо этишингиз кутилмоқда. Бу ишлардан қочишга уринманг. Барибир уддасидан чиқа олмайсиз. Билинг, ўша ишларни уддалай билсангиз, мукофоти ҳам ўзига яраша бўлади. Агар анчадан бери меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, раҳбариятга шипшитинг. Таътил сизга ҳар жиҳатдан фойда беради. Саломатлигингизни ҳам шу баҳонада тиклаб оласиз. Кечқурун анчадан бери излаётган нарсангизни топиб оласиз.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

19 мартда муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, олдин обдон ўрганиб чиқинг. Керак бўлса юз марталаб ўқиб чиқинг. Лекин хатога йўл қўйманг. Ижод кишилари ҳам бугун асалари каби тер тўкишлари кутилмоқда. Янги лойиҳангиз тасдиқланди. Энди уни ҳаётга тадбиқ этсангиз бас. Овқатланиш рационингизга кефир, творог ва меваларни ҳам албатта киритинг. Организмингиздан оқсил ва витаминларни дариғ тутманг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Кимлардандир, нималардандир қаттиқ ранжиган бўлсангиз ҳам оила аъзоларингизга, айниқса, яқин инсонингизга сездирмаслигингиз тавсия этилади. Барибир худо ва ўзингиздан бўлак одам дардингизга малҳам бўлмайди. Йўл қўйилган хатоларни таҳлил қилинг ва шундан керакли хулосаларни чиқаринг. Агар имкониятингиз бўлса, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Саломатликка яхши.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here