2020 йил 19 мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб массаж салонлари, дискотекалар ва дискобарлар фаолияти тўхтатилди

0

2020 йил 19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2020 йил 19 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб

– массаж салонлари
– дискотекалар, дискобарлар
– болалар ўйин заллари

фаолиятини тўхтатишга қарор қилинди.

Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади.

ДСҚ Матбуот хизмати

loading...