КАЛЛАКЕСАРЛАР АТАМАНИ…

0

 

Самарада Похвистнево деган кичик шаҳарча бор. Айтишларича, бу ерда Сенька Похвистенский лақабли машҳур ўғри яшаган экан.

Икки йил аввал эса, худди ўша ерда шафқатсиз қотилларга суд ўз ҳукмини чиқарди. Булар ҳам ўша Сеньканинг давомчилари деб бемалол айтиш мумкин…

 

ШОВ-ШУВ

 

Бу воқеани ўшанда телевидение орқали ҳам намойиш қилишганди. Беш мурда ва тасодиф туфайли тирик қолган а±л…

А±л аъзойи бадани қонга бўялган ҳолда, бўйнида арқон билан эмаклаб базўр қўшниларникигача етиб олган. Уйи эса, аланга ичида қолганди.

Похвистневода ҳали бунча кўп мурдани кўришмаганди.

Ҳовлидан уй эгаси Анатолий Яковлевнинг жасадини топишди. ¡на±тган кийимларини аранг ўчиришди. Хона ичкарисида сўйиб ташланган ака-сингил ±тарди. Уларнинг бошига бир неча маротаба ғишт билан урилган ва шундан кейингина пичоқланган…

Уй бекаси Светлана Яковлевани касалхонага олиб кетишди. У зўрға эсларди. Уйга бир неча киши бостириб киришган, улар орасида бир а±л ҳам бор экан. Босқинчилар уни Люда деб аташган…

— Биттасининг лақаби Тожик эди. — деди Светлана. — Лекин… У мени ўлдириб кетишидан қўрқаман…

 

ҚЎЛГА ОЛИШ ОПЕРАЦИЯСИ

 

Барча ишлар битгач, милиция ходимлари ўша куни±қ тушдан кейин қотилликда гумон қилина±тган шахсларнинг изидан тушишди. Тахмин қилинган манзилга бориб, квартира ичкарисидан Тожикнинг қонга беланган кийимини топишди. Уни Тожик деб аташларига сабаб, бир вақтлар Тожикистонда яшаган экан. Онаси Похвистневодан ўн беш чақиримлар нарида яшаркан.

— Ўғлимни икки кундан бери кўрганим йўқ. — деди она бамайлахотир. — Келиши билан сизларга хабар қиламан…

Афсуски, хабар қилмади. Эртаси куни милиционерлар яна она яшайдиган уйга кириб келганларида, Тожик шу ерда эди. Аввалига айбини бўйнига олмади. Уй бекаси тирик қолганини эшитгандан кейингина ўз тили билан айтиб беришга мажбур бўлди. Яна ҳамтовоқларининг манзилларини ҳам аниқ кўрсатиб берди…

19 ±шли Олег ва Евгенийларни Тожик кўрсатган манзилдан топиб, қўлга олишди. Айбларини ±пиш учунми, ярамаслар кийимларини яхшилаб ювиб қўйишибди. Худди шу квартирадан пневматик тўппонча ҳам топилди. Босқинчилар айнан шу тўппончадан уй эгаси Анатолийга қарата ўқ узишганди.

Милиция ходимлари ҳар эҳтимолга қарши шу подьезддаги иккинчи қаватда жойлашган квартирани ҳам текшириб кўришга аҳд қилишди. Қарангки, квартирада ±лғиз яшайдиган а±л негадир ўзини ғалати тутди. Тезкор гуруҳ аъзолари гумонсираб қолишди. Қарангки, бу а±л босқинчиларга раҳбарлик қилган Людмила Батраева бўлиб чиқди…

 

БОСҚИН

 

Воқеа бундай бўлганди. ¡шлар кечқурун маза қилиб дискотекада ўйин-кулги қилишди, тўйгунча ичишди. Кейин би-ир кайф қилгилари келиб қолди. Шу пайт ҳовлида Анатолий кўринди.

— Вей, ичмаймизми? — кутилмаганда таклиф киритди унга маст йигитлардан бири. Анатолий рад жавобини берди. Шундан сўнг аччиқланган босқинчилар уни тепа кетишди. Буларнинг ҳаммасини Светлана ойнадан кўриб турганди. Йигитларга бир а±л буйруқ бериб турарди.

Анатолийни ўласи қилиб калтаклашгач, бурчакка олиб ўтишди. Светлана турган ерида қотиб қолганди.

— Дока билан спирт олиб чиқ! — унга бақирди босқинчилардан бири. — Эринг шеригимизни сўйиб қўйди…

Ташқарига чиқди-ю, балога қолди. Унинг ҳам калласига ғишт келиб тушди.

— Ҳаммасини йўқ қилинглар! — буйруқ берарди а±л. — Бизни кўрган зот борки, тирик қолдирманглар!..

Ҳаммалари ичкарига киришди. Светланани ҳам ўзлари билан судраклаб киришди.

— Қара, — деди Тожик ±тоқхонадаги 14 яшар қизчага қараб. — аввал бу қушчани бир татиб кўриш лозим…

Йигитлар Люданинг кўрсатмаси билан аввал қизчанинг номусига тегишди. Сўнгра нариги каравотда ±тган акасига қўшиб тиғдан ўтказишди…

Светланани ҳам бир неча марта пичоқлашгач, бўйнига арқон бойлаб бўға бошлашди. А±л атайин ўзини ўлганга олмаганда, албатта у ҳам тирик қолмасди.

Босқинчилар чиқиб кета±тиб квартирага ўт қўйиб юборишди.

Босқинчи йигитларнинг барчасига суд қарори билан бир умрлик қамоқ жазоси тайин этилди. Людмила бўлса, 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Людмила БОРОДИНА

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

 

loading...