Карантинда сақланаётган юртдошларимизга қандай шароит яратиб берилмоқда?

0
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2020 йил 15 март куни ўтказилган “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича“ Республика махсус комиссияси йиғилишининг 6-сонли баёнининг 2020 йил 01-14/234-сонли баённомаси, 25-бандида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария эпидемиология назорат Давлат инспекциясига берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан Тошкент вилояти бошқармаси Қибрай тумани филиали қуйидагиларни маълум қилади.
Қибрай туманида жойлашган “Бўстон“ ва “Энергетик“лар сиҳатгоҳларида Жанубий Корея ва БАА давлатларидан учиб келган ўзбекистонлик фуқаролар 14 кунлик муддатли карантинга жойлаштирилди.
“Энергетик“ сиҳатгоҳи 120 ўринга мўлжалланган. Жорий йилнинг 17 март куни тунги соат 23:10 да БААдан 252 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мазкур сиҳатгоҳга 14 кунлик карантинга жойлаштирилди. Сиҳатгоҳнинг умумий ҳудуди 6,2 гектар бўлиб, 2 та корпус ва 4 та коттеждан иборат. Совуқ сув махсус артскважина, иссиқлик таъминоти эса маҳаллий. Газ таъминоти ва канализация тизимлари марказлашган.
2019 йилда сиҳатгоҳ капитал таъмирдан чиқарилган ва “Ўзбекгидроэнерго“ АЖга қарашли бўлиб, жами 50 та яшаш хоналари мавжуд. Ҳар бир ётоқ хоналарида санузель, душ кабиналари бор, юмшоқ ва қаттиқ мебель тўпламлари, телевизор, кондиционер ҳамда мини холодильниклар билан жиҳозланган. Ўрин-кўрпа оқликлари ва сочиқлар таъминланган. Ҳар бир фуқаро учун яшаш майдони 6,8 кв. метрни ташкил этади. Барча хоналар, санузелларнинг санитар-техник ҳолати қониқарли ва жиҳозлар соз ҳолатда.
Шунингдек, сиҳатгоҳнинг ошхонаси маъмурий бинонинг 2-қаватида жойлашган ва 140 нафар хўрандага мўлжалланган. 8 та қўл ювиш раковиналари ўрнатилган ва улар соз ҳолатда. Ҳар бир раковиналар бир марталик рулонли қўл артиш салфеткалари ва суюқ совунлар билан таъминланган. Ошхонада барча ишлаб чиқариш цехлари (гўшт, сабзавот, қайнатиш, идиш ювиш, тоза идишларни сақлаш, нон кесиш) кетма-кетлик оқимига риоя этилган ҳолатда ташкиллаштирилган. Барча технологик жиҳозлар ва овқат тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган анжомлар яроқли ҳолатда ва маркировкаланган ҳамда мақсадлари бўйича ишлатилади. Бир кунлик таомлардан намуналар олиниши йўлга қўйилган.
Сиҳатгоҳда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эпидемиологик осойишталиги ва сиҳатгоҳнинг санитар-гигиеник, санитар-техник ҳолати, соғлом ва сифатли овқатланиш, амалдаги санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ва дезинфекция тадбирларини ўтказилиши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария эпидемиология назорат Давлат инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси Қибрай тумани филиали ва Қибрай тумани санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари томонидан ўрнатилган тартибда назоратга олинган.
Бу ҳақда Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.
loading...