РОССИЯДА ИЛК БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Бемор 79 ёшда бўлган. 13 март куни коронавирус юқтиргани сабабли касалхонага ётқизилиб, алоҳида боксга жойлаштирилганди. Маълум бўлишича, бу аёл бир қатор сурункали хасталиклар, жумладан, қандли диабетнинг 2 типи, юрак ишемик хасталиги, гипертензия, атеросклероз ва ҳоказо. Коронавирусни юраги кўтара олмади. Бугун касалхонада вафот этди. Марҳуманинг яқинлари, у билан охирги пайтда мулоқотда бўлганларнинг барчаси карантинга туширилиб, врачлар назоратига олинган.

Россиядаги коронавирус бўйича тезкор штаб мутахассислари ёши ўтганлар коронавирусни жуда оғир ўтказишларини яна қайтадан барчага маълум қилган. Шу сабабли уларнинг вирус юқтирмасликларини имкон доирасида минималлаштириш тавсия этилади.

 

loading...