Ўтган бир сутка давомида Италияда 475 киши коронавирус оқибатида вафот этди

0

Италияда ўтган бир сутка ичида коронавирус оқибатида 475 киши вафот этди. Бу ҳақда Фуқаролик мудофааси департаменти раҳбари Анжело Бореллига таяниб Риа News телеканали хабар берди.

Италия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2,9 минг кишидан ошиб кетган. Идоранинг таъкидлашича, барча ўлим ҳолатларининг сабаблари ўрганилгач, аниқ рақамлар эълон қилинади. Италия ҳудудида коронавирус билан касалланганлар сони 28,7 минг кишидан ошган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус оқибатида вафот этганларнинг акрасияти бир ёки бир неча потологик касалликлардан азият чекиб келган. Вафот этганларнинг 0,8 фоизидагина бу каби касалликлар бўлмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 200 минг кишидан, унинг қурбонлари сони эса 8 минг кишидан ошди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 нафарга етди. 11 март куни Франциядан қайтган, мамлакатдаги расман биринчи коронавирус ташувчисига айланган олий тоифали шифокор аёлнинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам коронавирус аниқланган.

daryo.uz

loading...