Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 20 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

20 март куни кайфиятингиз байрамона кечади. Ҳатто, энг зерикарли ишлар ҳам сизга илҳом бера бошлайди. Одамлар ҳақида фақат яхши гапиринг. Акс ҳолда катта жанжалнинг сабабчисига айланасиз. Шахсий ҳаётингизда ёрқин бир ҳодиса содир бўладики, режаларингизгача ўзгариб кетиши мумкин. Ёлғизлардан кимлардир жиддий муносабат юритиш ҳақида ўйлаб қолади. Демак, сиз ўзингизга жуфт қидиришга тушасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун оилавий бюджетингизни яна бир марта кўздан ўтказиб қўйишингиз талаб этилади. Шу баҳонада келаси ой учун харажатларни чамалаб оласиз. Йўқ, инқирозга юз тутишингиз хавфи сезилмайди. Барибир ҳисоб-китобнинг ўрни бошқа-да. Сурункали хасталикка чалинганлар зудлик билан врач қабулига боришлари зарур. Атмосферада магнит бўронлари қутургандан қутурмоқда. Шу сабабли ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимолдан холи эмас.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

20 мартда меҳнат таътили яқинлашиб келиши эсингизга тушади-ю, ишга зўр берасиз. Таътил эвазига олинадиган пулларга нима харид қилишни ҳам режалаштириб бўлгансиз ҳойнаҳой. Шундай экан, иш танлаб ўтирманг. Юрагингиз оғрий бошласа, ҳадеганда акса ураётган бўлсангиз, бўғимларда оғриқ кучайиб борса, мутахассисга учрашинг. Халқона усуллар сизга бу гал ёрдам бера олмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугунги кун сизни ўзингиз истаганчалик даражада мамнун торттира олмайди. Шунинг учун мўъжизалар кутишингиз тавсия этилмайди. Омадга фақат иш юритишнинг эскича усуллари ёрдамидагина эришишингиз мумкин. Муҳаббат бобида қалбингиз саволларга тўла бўлса, уни узоқдан эмас, қаршингиздан изланг. Сиз ўтмишга боққанча қолиб кетгансиз холос. Аслида эса бугунги кун билан яшашингиз керак. Ўтмиш бугунги кунингиздаги энг ёрқин лаҳзаларга парда тортиб қўйган.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

20 март куни одамларга нисбатан росмана муносабатлар билан ёндашишингиз талаб этилади. Шунда улар ҳам сизга ёрқин муносабат юрита бошлайди. Ишхонадаги юмушларни жамоавий тарзда амалга оширишингиз керак бўлади. Бунинг учун ишончли ҳамкасблар йўқ эмас. Тадбиркорлар ҳамкорлар янада кўпайиши йўлида тер тўкишлари зарур. Ҳамкорлар қанча кўп бўлса, даромад ҳам шунга яраша бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Асабни асранг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда оила аъзоларингиз ва сизнинг орангизда баҳслар келиб чиқиши кутилади. Жанжал чиқишига асло йўл қўйманг. Муаммо ҳар доим бўлган ва бўлади. Хотиржамликда иш тутсангиз, омад ҳам, саломатлик ҳам сиз томонда бўлади. Айримлар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланади. Сафар ҳар доимгидек сизга моддий манфаат келтиради иншооллоҳ. Фақат серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилсангиз бас. Қолганини омадга қўйиб бераверинг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

20 март кўпчилик тарози буржи вакиллари учун узоқ кутилган ва қимматли кунга айланади. Оила қурмаганлар бўлғуси жуфтини учратади ва келажак режалар тузишга киришиб кетади. Тадбиркорлар бугун рақобатчилар тутган ишни кўргач, ҳайратдан ёқа ушлашади. Сиз ҳар доимгидек улар душманлик қилади деб ўйлардингиз. Бугун эса акси бўлиб чиқади. Демак, яхши кунларга ниҳоят етиб келибсиз. Омадингизни берсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи вакиллари танишувлар, ёрқин таассуротларга бой бўлади. Кўп ишладингиз. Энди маълум муддат мириқиб дам олишга ҳақлисиз. Ёлғизлар кечки пайт собиқ суюкли инсонидан у қадар ёқимли бўлмаган гапларни эшитиб тушкун кайфиятда қолишлари мумкин. У собиқ бўлса ҳам сизга жуда қадрдон эди. Унинг ҳақида юрагингизда жуда кўп ёрқин хотиралар сақланиб қолган. Лекин эмоцияни назоратда ушланг. У шўрингизга шўрва тўкиши ҳеч гап эмас.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

20 март куни шахсий автомобили борларга автомобилни бошқариш умуман тавсия этилмайди. Кун хавфли тасодифларга бой бўлади. Ҳалокатга юз тутишдан сақланинг. Агар қаергадир зудлик билан бориб келишингиз зарурати туғилса, бировнинг машинасида бориб келсангиз ҳам бўлади. Ёки таксида боринг. Бугун куннинг иккинчи ярмида харажатлар кўпайгандан кўпаяди. Тежамкорликка эътибор қаратмасангиз бўлмайди. Йўқса, яқин орада инқирозга юз тутишингиз турган гап.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сиз асосий эътиборни фақат молиявий масалага қаратишингиз керак. Майли, энг зарур ҳисобланган ишлар адо этилмасдан туриб қолсин. Нима қилиб бўлмасин, моддий аҳволингизни яхшилаб олишингиз шарт. Қолаверса, тежамкорлик масаласига ҳам эътибор керак. Моддий аҳволи кўтарадиганлар оилавий тарзда табиат қўйнига чиқиб дам олса ҳам ярашади. Кечқурун кўп одам йиғиладиган жойларга боришдан, меҳмондорчиликлардан воз кечинг. Улар сизга яхшилик келтирмайди.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

20 мартда эрталабоқ сизга жуда сердаромад бир ишда шерикчилик таклиф этишади. Ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. Дарров рози бўлинг. Бунинг устига таклиф киритганлар синалган одамлар. Улар сизни ҳеч қачон чув туширишмайди. Афсуски, шахсий ҳаётда майда бўлса-да, кўнгилсизликлар четлаб ўтмоқчи эмас. Уларни бардош билан енгиб ўтишга мажбурсиз. Агар ёлғизлар танлагани билан муносабатларга нуқта қўйса, билингки, тақдирингиз бошқа инсон билан экан.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугунги кунингиз сизга ҳар жабҳада ғалаба ҳадя этади. Ниҳоят сиз ҳам ҳаётга реал, оптимист назари билан боқа бошлайсиз. Иложи борича жамоангиз орасида кўпроқ вақт бўлишга ҳаракат қилинг. Ёлғиз қолиш сизга фойда келтирмайди. Аксинча депрессияга етаклайди. Саломатлигингиз хусусида ҳазил кетмайди. Жиддий муносабат юритинг. Овқатланишда пала-партишликка йўл қўйманг. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказишингиз сўралади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here