ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

СМОРОДИНА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Сайёрамизда смородинанинг 190 га яқин тури мавжуд.

2. Мўл ҳосил олиш учун смородина 10-15 та новдадан иборат бўлиши керак.

3. Қора смородина таркибида эфир мойи борлиги сабабли қизилига нисбатан ширинроқ бўлади.

4. Смородинанинг япроқларини гўшт ва балиқли таомларга қўшимча маза бериш учун қўшишади.

5. Дунёда смородина етиштириш бўйича Россия етакчи ҳисобланади.

6. Смородинанинг мингта уруғини йиғсангиз, улар вазни 0, 9 дан 1, 8 граммгачани ташкил этади.

7. Бир килограмм смородинада 714 мингтага яқин уруғ бўлади.

8. Об-ҳаво кўтарса, бир гектар майдонга экилган смородинадан 1850 килограмм ҳосил олса бўлади.

9. Смородинанинг Россиядаги навлари -50 даражагача совуқни кўтара олади.

10. У дезинфекция мақсадларида ишлатилса ҳам фойдадан холи бўлмайди.

11. Қора смородина «С» витаминга бой.

12. Смородина қайнатилганда, ўзидаги фойдали хусусиятларнинг аксарият қисмини йўқотади. Шунинг учун ундан мураббо ва бошқаларни тайёрламасдан шундайлигича истеъмол қилган маъқул.

13. Смородинанинг қуритилган барглари дизентерияда антибиотик вазифасини бажаради.

14. У шамоллаш, гастрит, авитаминоз, юрак хасталикларига қарши кескин курашади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...