Яхшибоев Беларусь чемпионатида дебют қилди ва чиройли голлари жамоасига ғалаба келтирди ВИДЕО

0
Беларусь юқори лигасининг янги мавсуми бугун старт олди.

«Энергетик-БГУ» уйда мамлакатнинг кўп карра чемпиони БАТЭни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида ҳаракат қилаётган Жасурбек яхшибоев баҳсни бошланғич дақиқалардан бошлади ва дублга эришди. Ушбу жамоадаги яна бир ўзбекистонлик футболчи Шаҳбоз Умаров эса 88-дақиқада Жасурнинг ўрнига майдонга тушди.

Энергетик-БГУ – БАТЭ 3:1 (2:0, 1:1)

«РЦОП-БГУ»

ГОЛЛАР: 1:0 – 26 Яхшибоев, 2:0 – 34 Яхшибоев, 2:1 – 66 Скавиш, 3:1 – 87 Бакич.

Энергетик-БГУ – Лесько, Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Яхшибоев (Умаров, 86), Гирс, Тве, Мусаханян (Совпель, 75), Атеменг (Бакич, 74).

БАТЭ – Чичкан, Филипенко, Настич, Волков, Бессмертний (Милич, 70), Нехайчик, Стасевич, Бага, Драгун (Виллумссон, 78), Березкин (Копитович, 70), Скавиш.

Огоҳлантиришлар: Атеменг (19), Драгун (33), Мусаханян (36), Волков (85), Бакич (90).

loading...