БУХОРОДА «НЕКСИЯ» ПОРТЛАДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…

0

 

20 март куни тахминан соат 17: 20 да Бухоро вилоятидаги «А-380» автомобил йўлининг 222- километрида «Нексия-3» автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. Автомобил 50 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган.

Оқибатда орқа ўриндиқда ўтирган 50 ёшли аёл ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлди. 24 ёшли аёл ва 3 яшар гўдак оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Афсуски, врачлар уларнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Ҳайдовчи ва унинг ёнида ўтирган 27 ёшли йигит енгил жароҳат олган. Уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозир фожиа юз берган жойда тезкор тергов гуруҳи аъзолари иш олиб бормоқда. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

 

loading...