Энди европаликлар Африкага қочадими?

0

Эфиопияга келган италиялик 35 сайёҳ виза муддати тугаганига қарамай, бу ерни тарк этишни истамаяпти. 24jours.com нашрининг ёзишича, сайёҳлар айни пайтда Европада коронавирус кенг тарқаганини, Эфиопия эса бу жиҳатдан хавфсизроқ эканини билдиришган.

Кардоз исмли саёйҳ юзага келган вазият унга сабоқ бўлганини, бундан буён Италиядан Африкага мигрантлар келишига қарши бўлмаслигини ва уйининг эшикларини мигрантларга очишини айтган. 

Италиялик сайёҳларнинг Эфиопиядан юртига қайтишни истамагани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда истеҳзоларга сабаб бўлди: яқин-яқингача африкаликлар Италияга қочиб боришни истар эди, энди эса тескариси бўляпти.

Италияда Covid-19 коронавирусига чалинганлар сони 23 мингдан ортди, Эфиопиядан эса инфекция 5 кишида аниқланган. 

azon.uz

loading...